Ссылки доступа

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман истеъфога чиқмоқда


Жон Хантсман

АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Хантсман истеъфога чиқиш учун ариза берди. Бу ҳақда The Hill нашри хабар берди. Маълум бўлишича, дипломат ўз лавозимида 3 октябргача қолади.

АҚШ президенти Дональд Трамп номига ёзган аризасида Хантсман икки томонлама муносабатларда мураккаб бўлган даврда Қўшма Штатларнинг Россиядаги элчиси лавозимига билдирилган ишонч учун миннатдор эканлигини таъкидлаган, дейилади The Hill хабарида.

Америка ОАВнинг маълумотларига қараганда, Хантсман Юта штатига қайтишни ва бўлажак сайловларда мана шу штат губернаторлигига ўз номзодини қўйишни режалаштирган.

Хантстман –Республикачилар партиясининг аъзоси. Оқ уй администрациясида Рональд Рейган давридан бери ишлаб келади. У АҚШнинг Россиядаги элчиси этиб 2017 йилда тайинланган. 2005 йилдан 2009 йилга қадар Юта штати губернатори бўлган. АҚШнинг Хитойдаги элчиси этиб тайинлангани туфайли бу лавозимдан кетган эди.

XS
SM
MD
LG