Ссылки доступа

Рязань яқинидаги ЙТҲда Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлди


6 август куни Рязань вилоятининг Сасовск тумани Пичкиряево қишлоғи яқинида юз берган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида Тожикистоннинг 6 нафар фуқароси ҳалок бўлди.

Сасовск туманидан ўтувчи М-5 «Урал» трассасида юз берган ва Тожикистон фуқаролари ҳалок бўлган ЙТҲ факти бўйича жиноий иш очилди, дея хабар берди Рязань вилоят ИИБ.

Фожиа сешанба куни соат 5.30 ларда М-5 трассасининг 402- километрида юз берди: Mercedes микроавтобуси Пичкиряево қишлоғи яқинида Toyota Land Cruiser Prado енгил автомобили билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида Тожикистоннинг 6 нафар фуқароси, жумладан 14 ёшли қиз вафот этди, бир неча киши оғир аҳволда Сасовск ва Шацк туманларининг шифохоналарига олиб борилди.

"Микроавтобус Тожикистон томон кетаётган эди, дастлабки маълумотларга қараганда барча йўловчилар Тожикистон фуқаролари эди. ЙТҲ оқибатида айни дамда 6 киши ҳалок бўлди ва 8 киши жароҳат олди. Шундан: бир бола (14ёшли қиз) ҳалок бўлди ва бир бола (12 ёшли ўғил бола) жароҳат олди. Балоғатга етмаган бу болалар микроавтобусда эди", - дея хабар берди маҳаллий Йўл ҳаракати хавфсизлик хизмати бошқармаси.

ТР меҳнат, миграция ва аҳоли бандлиги вазирлиги Миграция хизматининг Россиядаги вакили Иброҳим Ахмади Радио Озоди билан суҳбатда микроавтобуснинг барча йўловчилари Тожикистон фуқаролари эканлигини тасдиқлади. Унинг айтишича, ҳалок бўлган тўрт киши бир оила аъзолари эди.

ЙТҲ қурбонлари: Назира Назримова, 14 ёш, Ванч туманидан, Гулдона Назримова, 36 ёш, Ванч туманидан, Абдулло Саидов, 45 ёш, Рашт туманидан, Валижон Махмудов, 30 ёш, Рудакий туманидан, Ислом Халилов, 45 ёш Пенджикент шаҳридан, Фируз Муллоев, 42 ёш Айний туманидан.

Бундан аввал Рязань вилоятидаги “Сомони” марказининг раҳбари Ҳасан Шамсиев жасадларни Москвага олиб келиш учун марказ вакиллари ЙТҲ жойига етиб борганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG