Ссылки доступа

HRW Қозоғистон президентини инсон ҳуқуқлари соҳасида муаммоларни ечишга чақирди


Международная правозащитная организация Human Rights Watch заявила, что новому президенту Казахстана Касым-Жомарту Токаеву следует безотлагательно решить проблемы в области прав человека. Об этом правозащитная организация со штаб-квартирой в Нью-Йорке говорит в адресованном Токаеву своем письме.

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг айтишича, Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Токаев инсон ҳуқуқлари соҳасидаги муаммоларни кечиктирмай ечиши лозим. Бу ҳақда қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Токаевга йўлланган мактубида айтилади.

Матни 6 август куни чоп этилган хатда HRW муҳим муаммоли йўналишларни белгилайди ва Қозоғистон расмийларини “олдинги қонун бузилишларни бартараф этиш бўйича чорлар кўришга” қатъият билан чақиради. Жумладан, халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Токаевни тинч намойишлар ўтказиш, сўз ва ОАВ эркинлигига оид чекловларни олиб ташлаш, Жиноий кодекснинг “мужмал” моддаларини кўриб чиқишга, улардан расмийлар танқидчиларини таъқиб этишда фойдаланиш тажрибасига чек қўйишга, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар ҳуқуқларини таъминлашга чақиради.

«Қозоғистоннинг ҳуқуқ ва эркинликлар кафолатини мустаҳкамлаш билан шуғулдланиш даври аллақачон келган, — дейилади HRW нинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью-Уильямсоннинг баёнотида. — Биринчи қадам сифатида президент Тоқаевга ислоҳотлар тартибини қабул қилишига тўғри келади, унга ОАВ эркинлигини таъминлаш, касаба уюшмалари ҳуқуқи ва тинч нороизилик билдириш ҳуқуқи киритилиши керак».

«Қозоғистон раҳбарияти кўп йиллар инсон ҳуқуқлари тўғрисида тўғри сўзларни такрорлаб, амалда ўз мамлакатида асосий ҳуқуқ ва эркинликларни бостириб келди, — дейди Хью Уильямсон. — Агар инаугурацион нутқда протокол сўзлардан кўра каттароқ мақсадлар айтилганини инобатга олинса, демак, Тоқаев мазмундор ва сезиларли ислоҳотларни кечиктирмай бошлашга киришиши муҳим».

HRW айтишича, кўп йиллар мобайнида расмийлар томонидан ҳуқуқ фаоллари ва бошқа фуқароларга уларнинг оғизини ўчириш мақсадида “нифоқ солиш” тўғрисидаги моддадан “мужмал ва ҳаддан зиёд кенг” фойдаланиши бўйича кўплаб фактларни расмийлаштирган. Тоқаевга хатида бу ҳақда гапирган HRW ҳуқуқ фаоли Макс Бокаев ва рўйҳатдан ўтказилмаган «Атажұрт-еріктілері»ҳаракатининг етакчиси Серикжан Билаш ишига тўхталади.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи алоҳида қайд этадики, «2018 йилнинг мартида Қозоғистон суди рўйхатдан ўтказилмаган “Қозоғистоннинг демократик танлови” ҳаракатини “экстремистик” сифатида таъқиқлади» ва ўшандан бери расмийлар бу ташкилотнинг аниқ ва тахмин этилган тарафдорларига нисбатан таъкибларни кучайтириб юборишган. Мактубда инсон ҳуқуқлари ташкилотининг қайд этишича, камида “бир неча киши таъқиқланган мухолиф гуруҳни қўллаб-қувватлаш ёки молиялаштириш айбловлари бўйича жиноий жавобгарликка тортилган”.

Шунингдек, HRWнинг айтишича, охирги йилларда Қозоғистонда “давлатнинг мустақил касаба уюшмаларига изчил ҳужуми” кузатилмоқда ва Қозоғистон ҳукумати Халқаро меҳнат ташкилотининг барча тавсияларини, шу жумладан, касаба уюшмалари ва меҳнат кодекси ҳақидаги қонунни уни ХМТ стандартларига мувофиқ келтиришни, суд тартибида фаолияти таъқиқланган Қозоғистон мустақил касаба уюшмалари Конфедерациясининг ишини тиклаш тасияларини сўзсиз бажариши керак, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG