Ссылки доступа

WSJ: Конгресс россияликлар ва Трамп келишуви ҳақидаги маълумотларни олди


Дональд Трамп

Бир неча йирик банклар АҚШ Конгресси қўмиталарига “Трамп, унинг оиласи ёки компаниялари билан иш олиб бориши мумкин бўлган россияликлар”га тегишли маълумотларни топширишган. Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар беради.

Нашр маълумотига кўра, Конгрессга ўз маълумотларини Bank of America, Citigroup, Deutsche Bank, JPMorgan, Morgan Stanley ва Wells Fargo тақдим этган.

Олдинроқ Трамп ўзининг банк ҳисоблари ва солиқ кўчирмаларига киришни чеклаш мақсадида судга бир неча даьволар киритган.
Май ойида Нью-Йорк штати сенати АҚШ Конгрессига президентнинг солиқлари тўғрисидаги ахборотни топширишга рухсат берувчи қонунни қабул қилди.

2019 йилнинг апрелида АҚШ вакиллар палатасининг иккита қўмитаси банклардан Доналд Трампнинг молиялари ҳақида банклардан маълумот сўради.

Март ойида Нью-Йорк Бош прокуратураси Deutsche Bank ва Investors Bank дан президентнинг Trump Organization компаниясининг тўртта йирик битимларини молиялаштириш ҳақидаги ҳужжатларни тақдим этишни сўради. Прокуратура сўровлари Трампнинг кўчмас мулк билан боғлиқ битимларини, шунингдек, унинг Нью-Йоркдаги бизнес мунсабатларини текширишнинг бир қисми ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG