Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари Юрий Ильин чоршанба куни бўлиб ўтган брифингда хабар қилишича, Қарқарали туманидаги вазият мураккаблигича қолмоқда.
Ильиннинг сўзларига қараганда, алангани ўчиришга ўрмон хўжалик қўмитасининг бўлинмалари, маҳаллий ижроия идоралар, Ички ишлар вазирлиги жалб қилинган.
12 август куни Қарқарали туманида Егиндибулақ қишлоғидан 30 километр жанубда қуруқ ўт ёниб кетди ва аланга Қарқарали давлат миллий табиий паркига тегишли Бахтинск ўрмон хўжалиги ҳудудига ўтган.
13 август куни Қарқарали туман ҳокими маҳаллий масштабда табиий характерда бўлган фавқулотда ҳолат жорий қилди.