Ссылки доступа

Польша расмийлари тожик мухолифатчисини очликни тўхтатишга чақирди


Мустафо Хаётов
Мустафо Хаётов

Варшавадаги мигрант ва қочқинларни вақтинча ушлаб туриш маркази раҳбарияти Тожикистонда фаолияти тақиқланган “24лар гуруҳи” фаоли Мустафо Ҳаётовга мурожаат қилиб очликни тўхтатишга чақирди. «Акс ҳолда биз Сизни мажбуран овқатлантирамиз», дейишди тожик мухолифатчисига.

Тожикистонда фаолияти тақиқланган “24лар гуруҳи”нинг фаолларидан бири бўлмиш Мустафо Ҳаётов 14 август куни Радио Озодига саккиз кун муқаддам Варшавадаги департация қилинадиган мигрант ва қочқинларни вақтинча ушлаб туриш марказида очлик эълон қилганини маълум қилди. “24лар гуруҳи” фаоли ўзининг ишини кўриб чиқиш тезлаштирилишини ва сиёсий қочқин сифатида тан олинишини талаб қилмоқда. Мустафо Ҳаётов ўтган йилнинг23 июнидан бери Варшавадаги департация қилинадиган мигрант ва қочқинларни вақтинча ушлаб туриш марказида турибди.

«Мени Тожикистонга эҳтимолийдепортация қилишларига қарши очлик эълон қилдим. Икки марта мени Тожикистонга жўнатиш ҳақида қарор қабул қилинди, аммо адвокатларим экстрадициянинг олдини олишга муваффақ бўлишди», дейди Мустафо Ҳаётов.

25-ёшли Мустафо Ҳаётовнинг сарсон-саргардонлиги 2016 йилда, Украина орқали Польша чегарасини кесиб ўтиб, бу мамлакатда сиёсий бошпана сўраганидан сўнг бошланди. Унга қадар Россияда меҳнат қилган Мустафо “24лар гуруҳи” сафига кирган эди. Сафдошларининг фикрича, у ижтимоий тармоқларда ахборот таъминоти билан шуғулланар эди.

“24лар гуруҳи” матбуот котиби Саидали Ашуровнинг сўзларига қараганда, 2017 йилнинг кузида Польша расмийлари тақдим қилинган ҳужжатлар сиёсий мақом олиш учун етарли эмаслигини айтиб, Мустафога қочоқ мақоми беришдан воз кечган эди. «Шундан сўнг Мустафо Ҳаётов Германияга ўтди ва бу мамлакатдан бошпана сўради. Аммо Дублин конвенциясига кўра, Европа мамлакатларининг хукуматлари қочқинни Европа Иттифоқи чегарасидан кесиб ўтган илк мамлакатга қайтариб юбориши мумкин. Шу конвенциядан келиб чиққан ҳолда ГФР хукумати 2018 йил23 июн куни Ҳаётовни Польша хукуматига топширди. Шундан бери тожик мухолифатчиси Варшавадаги департация қилинадиган мигрант ва қочқинларни вақтинча ушлаб туриш марказида бўлиб турибди", дейди Саидали Ашуров.

«Агар Тожикистонга экстрадиция қилингудек бўлса Мустафо Ҳаётов мухолиф фаолияти учун қийноқларга тутилиши мумкин», дея таъкидлайди “24лар гуруҳи” матбуот котиби.

“24лар гуруҳи” ҳаракатининг фаоллари Польшанинг Европа мамлакатларидаги элчихоналари олдида норозилик акцияларини ўтказиб Ҳаётовни калтаклаш ва қийноқлар қўлланиладиган Тожикистонга экстрадиция қилинишига йўл қўймасликка чақиришмоқда.

Саидали Ашуровнинг сўзларига қараганда, тожик расмийлари Ҳаётовнинг онасига ўғли ватанга қайтгудек бўлса авф қилинишига ваъда беришди. Бироқ, Мустафо Ҳаётов бу каби ваъдаларга ишонмаяпти ва сўнги бир ярим йил мобайнида Тожикистондаги қариндошлари билан алоқада бўлмаганини айтмоқда.

“24лар гуруҳи” ҳаракати 2012 йилда Москвада тожик тадбиркори ва мухолифатчиси Умарали Қувватов томонидан ташкил қилинган. Ҳаракат ташкил этилганидан кейин у Москвада туриб интернет радио вавидеоконференциялар олиб борди, ўз чиқишларида Тожикистон раҳбарияти ва хукуматини танқид қилди. 2015 йилнингянварида Қувватов Истамбулда ўлдирилди.

“24лар гуруҳи” Тожикистон Олий суди томонидан экстремист дея тан олинган ва 2014 йил октябрида мамлакат худудларида фаолияти тақиқланган. Шу йилнинг февралида “24лар гуруҳи”нинг етти нафар собиқ фаоли тавба-таззару билан ватанга қайтишди ва ТР Олий судига “24лар гуруҳи”ни террористик ва экстремистик ташкилотлар рўйхатидан чиқарилишини сўрадилар. Уларнинг фикрича, айни дамда гуруҳ Тожикистон хукумати ва давлати хавфсизлигига таҳдид солмаяпти. Бироқ Тожикистон Олий суди бу илтимосни рад қилди.

XS
SM
MD
LG