«Қарагайли дарёси Қарагайли, Таусамали, Қурамис микроорайонларини тоза ичимлик суви билан таъминловчи асосий сув манбасидир”– дейилади Наврўзбой туман хокимияти хабарида. Хокимиятнинг маълум қилишича, айни дамда дарё суви лойқаланган ва шу сабабли мазкур микроайонларга марказлаштирилган тартибда сув етказиб бериш махсус транспорт орқали амалга оширилади. Хокимият марказлаштирилган сув таъминотиқачон тикланиши юзасидан маълумот бермади.
14 август чоршанба куни эрталаб, Олмаота шаҳар фавқулотда вазиятлар департаменти Наврўзбой туманида сел келиш хавфидан огоҳлантирди. Кейинроқ, чоршанба куни расмийлар баёнот бериб аҳолини эвакуация қилишга ҳожат йўқлигини, сел келиш хавфи бекор қилинганини маълум қилди.
2015 йилнинг июлида Олмаота шаҳар Наврўзбой туманида сел келган ва бунинг оқибатида 450 дан ортиқ уй зиён кўрган, ўнлаб кўчалар сув остида қолган эди, ўшанда мингдан ортиқ киши эвакуация қилинган эди. Расмий маълумотга кўра, ҳалок бўлганлар қайд қилинмади. Сел келишига кўл бузилиши ва Наврўзбой туманидаги Қаргали дарёсининг тошиб кетиши сабаб бўлди. Ноодатий иссиқ туфайли лойқа сувлар маҳаллий дарё ўзанини тўсиб қўйди ва бунинг оқибатида дарё соҳилидан чиқиб кетди. Расмийлар ўшанда дарё ҳимоя қурилмасига зиён етмаганини маълум қилган эди.