Ссылки доступа

Чироқчилик Роза Эргашова: Уйимни бузиб на зараримни қоплашди на компенсация беришди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Самарада заҳарланган 69 муҳожирдан бири ўлди. Самарада заҳарланган 69 муҳожирдан бири ўлди, Самарқандда гемофилия хасталарига дори йўқ, гейлар жамоаси Мирзиёевдан ёрдам сўради. (видео)

- Башар Асадга содиқ кучлар Идлибдаги Ал-Ҳабит шаҳрини ишғол қилди. Суриянинг САНА давлат агентлиги ҳукумат кучлари Идлиб вилоятидаги Ал-Ҳабит шаҳрини эгаллагани ҳақида ҳақида хабар тарқатди. Бу аҳоли пункти мухолифат кучлари назорати остида қолаётган сўнгги йирик орол бўлиб ҳисобланарди. (видео)

- Ўшда олтита уй ёниб, қирқ одам кўчада қолди. Жорий йилнинг 8 август куни тушдан кейин Ўш шаҳрининг Черемушки мавзейида жойлашган Бобур тор кўчаси ва Розияхон Мўминова кўчаларидаги уйларнинг бирида ёнғин чиққан. Ёнғин тез орада атрофдаги уйларга ўтиб улгурган. Натижада, бу кўчалардаги 6 уй бутунлай ёниб кул бўлди. Уйларнинг ёниб кетгани оқибатида қирққа яқин одам кўчада қолди. Уларнинг ярми ёш болалардир. (фотогалерея)

- Хивада қовун сайли бўлди. 13 август куни Хива шаҳрида қовун сайли бошланди. Унда Хоразм вилоятида етиштириладиган қовун турлари намойиш қилинмоқда. Сайилдан мақсад чет эллик сайëҳлар оқимини ошириш экани айтилмоқда. (видео)

- Чироқчилик Роза Эргашова: Уйимни бузиб на зараримни қоплашди на компенсация беришди. Чироқчи тумани Районобод қишлоғида яшовчи Роза Эргашованинг ëзишича¸ унинг уйи Обод қишлоқ дастури доирасида йўл кенгайтириш муносабати билан бузиб ташланган. Ҳокимият вакили уй ноқонуний қурилганини айтиб¸ компенсация берилмаслигини айтмоқда. (видео)

- Атамбаевга қотиллик моддаси бўйича жиноят иши очилди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевга 13 август куни "Қотиллик”, “Қуролдан ноқонуний фойдаланганлик”, “Оммавий тартибсизликлар уюштирганлик” каби моддалар бўйича жиноят иши қўзғатилди. (ўзбек тилида видео)

- Шарғунлик тадбиркор: Уйимни ва цехимни бузиб¸ ўзимни дала ўртасига олиб келиб ташлашди. Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳрида пишириқ цехи очган тадбиркорнинг ëзишича¸ унинг яшаб турган уйи ва цехини ҳокимият вакиллари президент фармонига кўра дея бузишган. 200 миллион сарфлаб қурилган уй ва цехни 20 миллионга баҳолашган. (видео)

- АҚШ: Боғчада чиққан ёнғин беш норасида умрига зомин бўлди. Пенсильвания штатидаги хусусий болалар боғчасида чиққан ёнғинда 5 бола нобуд бўлди. (видео)

- Шифохона беморлари: Тараканлар ейдиган овқатимиз¸ кўрпа-тўшагимизгача босиб кетди. Жиззах вилояти Фориш тумани шифохонасида даволанаëтган беморларнинг ëзишича¸ шифохонани таракан босиб кетган. Уларга кўра¸ овқат қўйишга музлатгич йўқлиги учун таракан кўпайиб кетган. (видео)

- "Пахтакор-79" авиаҳалокатига 40 йил тўлди. 2019 йил 11 август куни "Пахтакор" футбол жамоаси авиаҳалокатга учраганига 40 йил тўлди. 1979 йили СССР Олий лигасида тўп сураетган "Пахтакор" Беларуснинг "Динамо" жамоасига қарши ўйинга тушиши керак эди. Аммо бу СССР чемпионатида кучайиб бораётган пахтакорчиларнинг охирги парвози бўлди...(видео)

- Москва масжидларида Ҳайит намози ўқилди. 11 август куни Россия мусулмонлари Йид-аль Фитр – Ҳайит байрамини кенг нишонлади. Мамлакатнинг барча минтақаларида ҳайит намозига йиғилган миллионлаб диндорлар бир-бирларини улуғ айём билан қутладилар. Москва шаҳридаги масжидлар ҳам бу галги Қурбон ҳайити кунида намозхонлар билан тўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ўзбек-туркман чегарасидаги вазият ёхуд мозоридан айрилган қанглиликлар. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги чегаралардан фақат визаси борлар ўтиши мумкин. Бу чегаолди ҳудудлар аҳолиси ҳаётига қандай таъсир кўрсатмоқда? (видео)

- Россияда сўнгги 8 йилдаги энг йирик намойишларда юзлаб одам ушланди. Москвада 10 август куни бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган 250 дан ошиқ одам қўлга олинди. Ўн минглаб одам қатнашган намойиш иштирокчиларининг асосий талаби кейинги ойга белгиланган шаҳар думаси сайловларида мустақил номзодлар қатнашишига изн берилишидир. (ўзбек тилида видео)

- Наманганда қабристон ҳудуди торайгани боис 300 киши норозилик намойишига чиқди. 8 август куни Наманган шаҳар, Гулобод маҳалласида 300га яқин одам қабристон учун ажратилган ер қарийб 4 марта торайиб кетганидан норозилик акцияси ўтказди. Маҳалла вакилларининг айтишича, қабристон учун 1994 йили 8,5 гектар ажратилган, бугунги кунда майдон 2,5 гектардангина иборат бўлиб қолган. (видео)

- 1308 ўқувчи ўқийдиган мактабда 10 йилдан бери свет йўқ. Қашқадарë вилояти Чироқчи тумани Тухмор қишлоғида жойлашган 92 мактаб катталиги бўйича туманда иккинчи ўринда туради¸ лекин мактабда 10 йилдан бери свет йўқ¸ иситиш тизими эса ишламайди. (ўзбек тилида видео)

- Президент оиласи тушган суратдагидай машинанинг ҳалокати жиддий иддаоларни урчитди. Ўзбекистон президенти оиласи тушган суратда акс этган автомобиль билан бир хил маркадаги спорткарнинг аварияси билан боғлиқ жиддий иддаолар урчимоқда. Халқ орасида “Президент трассаси” номини олган Тошкентнинг Пушкин метро станцияси яқинидаги Мустақиллик кўчасида 6 август, кеч соат 21:15 да юз берган автоавария расман қурбонларсиз якун топди. (видео)

- Москва суди муҳожирнинг боласи мактабга қабул қилинмаганини ноқонуний деб топди. Москва суди шаҳар Таълим департаменти зиммасига ўзбекистонлик Каримовлар оиласи фарзандини ўқишга жойлаштириш мажбуриятини юклади. (ўзбек тилида видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG