Ссылки доступа

Қозоғистонда «терроризм тарғиботи» учун ҳукм қилинган Жанна Умирова қамоқдан чиқди


«Диний нифоқ қўзғаш» ва «терроризм тарғиботи»да айбланиб ҳукм қилинган 37 ёшли Жанна Умирова бугун Олмаота яқинидаги Жаугашти қишлоғида жойлашган қамоқхонадан (ЛА-155/4 муассаси) чиқди.

Бу ҳақда унинг ўзи Азаттық радиосига маълум қилди ва қамоқхона фонида онаси Куляш Умирова билан тушган суратини илова қилди. Умированинг айтишича, озод қилинганидан сўнг у қариндошлари биланўз уйи - Қапшагай шаҳрига йўл олди.

ЛА-155/4 муассасининг маълум қилишича, Или тумани кўчма суди 2 август куни маҳкумнинг ўталмай қолган жазо муддатини озодликдан чеклашга айлмаштирган; қарор қабул қилинганидан 15 кун ўтиб қонуний кучга кирди ва Умирова озод қилинди; эндиликда у, ҳукмга кўра қамоқ муддатининг қолган қисмини пробацион назоратда ўтказади ва унга нисбатан жорий қилинган чекловдан ташқарига чиқиши керак эмас.

Бундан аввал, 16 август куни, қамоқхона бошлиғи Думан Раҳманов Азаттыққа тушунтириш берар экан, суд ҳукми қонун бўйича 17 августга тўғри келишини (шанба иш куни эмас), аммо суд қарори кучга кириши борасида суддан тегишли маълумотномани олмагунга қадар Умировани озод қила олмаслигини айтган эди.

Умировага нисбан жазони юмшатиш борасидаги илтимосноманинг биринчиси 2018 йилдекабрида берилган эди. Суд рад қилган, апелляция қарорни кучда қолдирган эди.

Эри қамоқда бўлгани боис вояга етмаган икки болани ёлғиз ўзи боқаётган Жанна Умирова 2017 йилнинг июнида “диний нифоқ қўзғаш” ва “терроризм тарғиботи”да айбланиб беш йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Қамоқ муддати у ушланган кун - 2017 йилнинг 24 январидан бошлаб хисобланади. Қамоқ муддати 2022 йилнинг 23 январида тугаши керак эди.

Жанна Умированинг иши — шу каби ишларни олиб борувчи миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан тергов қилинди. Сўнгги бир неча йил мобайнида терроризм тарғиботи айби билан исломнинг оқимларига мансуб бўлган ўнлаб қозоғистонликлар қамоққа ҳукм қилинди.

XS
SM
MD
LG