Ссылки доступа

Трамп Гренландияни сотиб олишга қизиқишини тасдиқлади


Дональд Трамп
Дональд Трамп

АҚШ Президенти Дональд Трамп баёнот бериб, Вашингтон ҳақиқатан ҳам Даниядан Гренландияни сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётганини тасдиқлади. Бундан аввал бу ҳақда манбаларга таянган ҳолда ОАВда хабарлар пайдо бўлган эди. Трамп бу маълумотни тасдиқлади.

Аммо бу мавзу устивор эмаслигини сўзига қўшимча қилди.

АҚШ Президенти баёнот бериб, Дания Гренландияни назорат қилиш билан пулларни бекорга сафлаётганини таъкидлади. Трамп бу масалани Дания расмийлари билан сентябрь ойида амалга оширадиган сафари доирасида муҳокама қилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Дания бош вазири Метте Фредериксен Дания мухториятини харид қилиш борасидаги Трамп ғоясини абсурд дея атади. Бош вазир баёнот бериб, бу масалани АҚШ президенти билан учрашувда муҳокама қилмоқчи эмаслигини таъкидлаб ўтди.

Мухторият расмийлари бу ҳудуд сотилмаслиги борасида баёнот беришди.

Гренландия - Ер юзидаги энг катта орол бўлиб, унинг катта қисми муз билан қопланган. Орол аҳолиси 56 минг кишидан иборат. Гренландияда АҚШнинг энг йирик шимолий ҳарбий базаси бор.

XS
SM
MD
LG