Ссылки доступа

Фарғона шаҳар ҳокими 10 дақиқада 100 дан ортиқ уят сўз ишлатди


Озодликка келиб тушган аудиода Фарғона шаҳар ҳокимлигида 14 август куни ўтказилган йиғилишдан ёзилган овозлар акс этган. Унда мажлисни олиб бораётган одам йиғилиш қатнашчиларидан айримларини ўта уят сўзлар билан ҳақоратлайди.

Аудиони юборганларнинг иддао қилишича, мажлисни шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддинов олиб борган, бинобарин ҳақоратли сўзлар унинг оғзидан чиққан.

Ҳокимдан ҳақорат эшитган мулозимлардан бири куни кеча ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзганини билдирди.

Аудиоёзувда ҳақоратлар силсиласининг энг кучлиси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Алишер Мўминовга нисбатан айтилгани эшитилади.

Шаҳар ҳокими йиғинда иштирок этган бўлимнинг 8 ходимига нисбатан “қ.. ебсан, к.., на х.., п..., г..., оғзингга қ..., с..., блядь, миянгга қ..., ” каби ҳақоратли сўзларни ўнлаб маротаба ишлатади.

Аудиоёзувдан Ҳамид Ҳабибиддинов деб ишонилган шахс, гўёки унинг топшириғини бажармаган Алишер Мўминовни жинсий зўрлаш билан таҳдид қилаётганини ҳам эшитиш мумкин.

Алишер Мўминов шаҳар ҳокими уни ҳақорат қилганини тасдиқлади. У ушбу йиғиндан бир неча кун ўтиб ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишга мажбурланганини билдирди.

Мажлис иштирокчилари томонидан ёзиб олинган аудио ярим соатга яқин.

Ўзини Фарғона шаҳар ҳокимлиги мулозими деб таништирган шахснинг айтишича, бу мажлис 14 август куни Фарғона шаҳар ҳокимлиги биносида бўлиб ўтган.

Аудиодаги овоз шаҳар ҳокими Ҳамид Ҳабибиддиновга тегишли эканлигини мажлисда қатнашган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг икки нафар ходими ва шаҳар ҳокимлиги мулозимларидан бошқа бири ҳам тасдиқлади.

Йиғинда Ҳамид Ҳабибидинов деб ишонилаётган шахс ўзининг қурилиш масалалари бўйича ўринбосари ўнгида нафар коммунал хизмат кўрсатиш бўлимининг 8 ходимини хусусий ширкатлар қарамоғида бўлган кўп қаватли уйлар таъмирига эътибор қаратмаётганликда айблайди.

Айни овоз эгаси мажлис бошидан 13- дақиқасига қадар 17 марта к., 23 марта б..дь, 22 марта қ..., 10 марта с..., 6 марта х.. каби ҳақоратли сўзларни ишга солади.

Аудиодаги овоз, айниқса, унга таъмирлаш ишлари ҳақида ҳисобот тақдим эта олмаган шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи 35 яшар Алишер Мўминовни аёвсиз ҳақорат қилади:

“Эй п..., миянгга қ..., г...б...дь. Эй к.., нима иш қилаяпсан 8 та одаминг билан? Секторда ётибдими эрталабдан кечгача? Қ...мни ебсан, на х..., Эй миянгга қ..., Қани учёт б...дь, эй кўт? А қани учёт б...дь? Банклар кесимида қайси ширкат қайси бир уйга бириктирилаан, қайси ширкат заявка бўйича қанча олди, қанча олмади ёки қанча просрочкага чиққанлари ж...б?”

Унга жавоб беришга уринган Алишер Мўминовга овоз эгаси “башарангни ёриб қўяман” дея таҳдид қилади:

Сўнгра овоз эгаси шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерип Ниёзметовга юзланиб, унга ташкилий ишларга эътибор бермагани учун дашном беради.

“Қ....й қарасангиз бўлмайдими? Кўтанини суғуриб олмайсиз буларни? Сизам гаплашмайсиз, менинг вақтим бўлмайди. Билгани учун хоҳлаган жойида юрипти б...дь. Бари кирадиган жойигша кириб ётибди, б...дь”.

Ҳамид Ҳабибиддинов экани ишонилган шахс уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ходимларига агар ёлғон гапирсалар, жинсий зўрлаш билан таҳдид қилади:

“Мен айтиб қўяй - менинг характеримни билсанг – ёлғон, заррача ёлғон аралаштирсанг, к...га с...н, айтиб қўяй! Қайси биринг бўлсанг ҳам. Кўтанингни суғуриб бўйнингга ўраб қўяман, тушундингми?”

Ҳамид Ҳабибидинов деб ишонилаётган шахс уларни ишдан ҳайдашини айтади:

“Тиззасига ўтирғизиб, бошингни силаб, қўлинггга қ...ни ушлатиб қўйиб, уқалатиб ўтирадиган раҳбарлар келганда келиб ишлайверасан мендан кейин, тушунишдингми?”

Бошлиғидан дашном эшитган шаҳар ҳокимининг ўринбосари Шерип Ниёзметовники экани ишонилган овоз унинг ҳақоратларини оқлашга уринади.

"Шаҳарнинг отаси бу одам. Фарзандини уради, сўкади, яхши гапиради. Ҳар гапи сенлар учун дори бўлиши керак! Сенлар ўзингга шуни нормалний қабул қилиб ол. Ҳаммаси яхшиликка. Мана шундай гаплар бўлса, иш билан шуғулланасан" дейди у.

Фарғона шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими мудири Алишер Мўминов Озодлик билан суҳбатда шаҳар ҳокими уни ҳақорат қилганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG