Ссылки доступа

Россиядаги «қора рўйхат»да Қирғизистоннинг 65 мингга яқин фуқароси бор


2019 йил июль ҳолатига кўра, Россиядаги «қора рўйхат»га Қирғизистоннинг 64 минг 792 нафар фуқароси киритилган. Миграция давлат хизматининг «Азаттық» радиосига маълум қилишича, шу йилнинг май ойида амнистия доирасида рўйхатдан 999 киши чиқарилди.

Россия қонунчилигига кўра, «қора рўйхат»га ишлаш борасида тегишли рўйхатдан ўтмаган ҳолда яшаётган ва ишлаётган мигрантлар, шунингдек мамлакатда бўлиш тартибларини бузганлар киритилади. Бу каби фуқаролар депортация қилинади ва Россияга 5 йил муддат давомида кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинади.

Бундан аввал Қирғизистоннинг Россиядаги элчиси Аликбек Жекшенкулов «Азаттық» радиосига бу мамлакатда 1,2 миллион қирғизистонлик истиқомат қилаётганини маълум қилган эди, шундан 500 минги Россия фуқаролигини олган.

XS
SM
MD
LG