Ссылки доступа

ҚР собиқ бош прокурори Жолдубаевага “қонундаги ўғри” Батукаевнинг иши бўйича коррупция айби қўйилди

Собиқ бош прокурор Индира Жолдубаевага жиноий авторитет Азиз Батукаевнинг ноқонуний озод қилиниши иши бўйича айблов қўйилди. ИИВ матбуот хизматининг хабар қилишича, Жолдубаева коррупцияда гумон қилинаётганидан хабардор қилинди.

Бишкекдаги Биринчи май туман суди унга нисбатан эҳтиёт чораси сифатида уй қамоғини белгилади.

Индира Жолдубаева 2015 йил январидан 2018 йил апрелига қадар бош прокурор лавозимини эгаллаган. Унга қадар 2011 йилдан ҚР президенти аппаратининг суд ислоҳатлари ва қонунчилик бўлими мудири лавозимида ишлаган.

2013 йилнинг 9 апрелида Норин шаҳар суди шифокорларнинг Азиз Батукаев “бедаво касалликдан азият чекаётгани” тўғрисидаги хулосасига кўра, жиноий авторитетни муддатдан аввал озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилган эди. 2019 йил бошида унинг ноқонуний озод қилиниши юзасидан тергов ишлари бошланди, ҳамда юқори лавозимли собиқ амалдорлар - собиқ соғлиқни сақлаш вазири Динара Сагинбаева, Норин вилояти прокурорининг собиқ ўринбосари Майрамбек Акматалиев, Бош вазирнинг собиқ ўринбосари Шамиль Атаханов, собиқ бош прокурор Аида Салянова ҳибсга олинди. Айни дамда амалдорларнинг ҳаммаси уй қамоғида. Мудофаа кенгашининг собиқ котиби Бусурманкул Табалдиевга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевга нисбатан қўйилган айбловлар орасида Азиз Батукаевнинг иши ҳам бор.

XS
SM
MD
LG