Ссылки доступа

"Bilan": Назарбаевнинг қизи Швейцарияда Карим Оға Хоннинг амакисига тегишли саройни сотиб олди

Швейцариянинг “Bilan” журнали 21 август куни Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг кичик қизи — Динара машҳур “Бельрив” (Château de Bellerive) қалъасини харид қилгани борасида хабар берди.

Нашрнинг маълум қилишича, қасрнинг авалги эгаси жаҳон исмоилийларининг амалдаги раҳбари Шоҳ Карим ал-Хусайн Оға Хон IV нинг амакиси шахзода Садруддин Оға Хон эди.

Қалъа Женева яқинида жойлашган ва Швейцария Миллий мероси рўйхатига киритилган. Манбанинг маълум қилишича, Динара Кулибаева қасрни 62 миллион франкка ($63 миллионга яқин) сотиб олган.

“Bilan” таҳририятининг ходимаси 22 август куни Радио Озодига маълум қилишича, ҳақиқатан ҳам нашр журналистлари шу каби маълумотни эълон қилган. Журналнинг ўнинчи саҳифасида эълон қилинган «Top secret» сарлавҳали мақолада таъкидланишича, қаср айнан Динара томонидан харид қилинган.

Хабарда таъкидланишича, Бельрив қасри ака-ука Сёрсокларга шаҳзода Садруддин Оға Хон томонидан 1997 йилда совға қилинган. 2003 йилда 70 ёшида вафот этган шаҳзода Садруддин икки марта уйланган бўлиб, ўзининг фарзанди йўқ эди.

У ўз ҳаётининг катта қисмини БМТ тузилмаларидаги фаолиятига бағишлади, ўтган асрнинг 70-йилларида БМТнинг қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссариати (UNHCR)ни бошқарган. Ака-ука Сёрсоклар унинг иккинчи рафиқаси Кетрин Алия Сёрсок (Catherine Aleya Sursock)нинг фарзандлари эди.

“Bilan”нинг хабар қилишича, Сёрсоклар ҳудуди 28 минг 700 квадрат метрга тенг қасрни уч йил муқаддам сотувга қўйишган ва аввалига қаср учун 120 млн. франк сўрашган.

Бир неча кун муқаддам қаср Динара Кулибаева томонидан икки баробар арзонга —62 млн. франкка сотиб олинган. Журналнинг таъкидлашича, бу Назарбоевнинг қизи томонидан Швейцариядаги биринчи йирик харид эмас. Маълумотларга кўра, 2009 йилда у Женевада 75 млн. долларга кўчмас мулк сотиб олган.

Динара Кулибаеванинг ўзи Швейцария нашрнининг бу маълумотларига муносабат билдирмади.

XS
SM
MD
LG