Ссылки доступа

Суриядан олиб келинган Қозоғистон фуқароси беш йил қамоққа ҳукм қилинди


Оқтобе шаҳридаги № 2 суди 22 август кунги мажлисида Суриядан олиб келинган Ақмарал Алмагамбетовани ватанида терроризмни тарғиб қилиш ва нифоқ қўзғашда айбдор деб топди, ҳамда уни беш йил муддатга умумий режимдаги колонияга ҳукм қилди.

Оқтобеда истиқомат қилувчи 32 ёшли​ Акмарал Алмагамбетова адвокатларининг айтишича, ўз айбига иқрор бўлиш мақсадида процессуал келишувга рози бўлган. 23 июль куни суд пушаймонликнинг классификациясига рози бўлмади ва айбига иқрор бўлиш мақсадида процессуал келишув хулосасини аниқлаш мақсадида ишни прокуратурага қайтарди. Судда бу ишни кўриб чиқиш 22 июль уни бошланди.

Қозоғистон махсус хизматларининг амалиёти доирасида Яқин Шарқдан эвакуация қилинган Алмагамбетовага 2014 йил содир этилган ҳуқуқ бузилиши айби қўйилди.

Тергов ва айбловчиларнинг маълум қилишича, Алмагамбетова 2013 йил августида Қирғизистонда, у ердан эса Туркияга, сўнг Сурияга йўл олган. У болаларини эри Мирболат Жаманқуловга топширган, у Қозоғистонни тарк этишидан бир неча ой аввал эри билан “шариат бўйича” талоқ олган. 2014 йилда Алмагамбетова оиласи билан алоқага чиққан ва Яқин Шарқдаги можаролар юз бераётган минтақада эканлигини маълум қилган. Жиноий иш материалларига кўра, у Жаманкуловга бир нечта аудио- ва видеохабарлар юборган, бу хабарларга “Ислом давлати” экстремистик гурухининг “ғоялари тарғибот”қилинган.

Акмалаева Қозоғистонга Сурияда туғилган икки нафар ёш боласи билан бирга олиб келинди. Ҳар икки болани давлат васийликка олди. Адвокат Назгуль Дуйсенбекованинг айтишича, ҳукм ўқилаётганида унинг қариндошларидан ҳеч ким иштирок этмади. Ҳукм ҳозирча кучга кирмади.

Июль ойи сўнггида Оқтобедаги № 2 суд худди шу каби айб билан Суриядан олиб келинган Қозоғистон фуқароси Зарина Акмалаевани беш муддат озодликдан маҳрум қилган эди. У ҳам икки нафар қизи билан Суриядан олиб келинган эди. Болалари Акмалаеванинг онасининг васийлигига берилди.

«Жусан» амалиёти доирасида Яқин Шарқдан 516 киши, жумландан 360 бола Қозоғистонга олиб келинди.

XS
SM
MD
LG