Ссылки доступа

Канаданинг Stans Energy компанияси конни ўзлаштириш борасидаги лицензиясини олиб қўйган Қирғизистондан $24 млн ютди


Қароргоҳи Торонтода бўлган Stans Energy Corp. компанияси Қирғизистонга нисбатан арбитраж ишида ютиб чиқди. Ҳакамлик суди компания фойдасига кўрилган зарар, фоиз ва ушлаб қолинган тўловлар билан 24 млн доллар тўланиши юзасидан қарор чиқарди, дея ёзди Economist.kg нашри Bloombergга таянган ҳолда.

Қирғизистон ҳукуматига қарши даъво аризасида Stans Energy ўзига $118 млн тўланишини талаб қилган эди, аммо суд беш баробар кам маблағ тўланиши ҳақида ҳукм чиқарди.

2009 йилда Кутессай II ва Калесай конини ўзлаштириш ҳуқуқини Канаданинг Stans Energy Corp. компанияси қўлга киритган эди. Аммо 2011 йилда Қирғизистон ҳукумати шартномани бажармагани учун компаниядан лицензияни олиб қўйди.

Компания Қирғизистон ҳукуматини халқаро судга берди ва товон сифатида 118 миллион доллар берилишни талаб қилди. Узоқ давом этган тортишувлардан сўнг Москвадаги Ҳакамлик суди Қирғизистон фойдасига қарор чиқарди.

Ҳукумат суднинг Stans Energy фойдасига чиқарган ҳукмидан норози ва бу ҳукмни бажариш ниятида эмас. Торонто Ҳакамлик суди Stans Energy Corp компанияси ва Kutesay Mining LLC ОАЖга «Кутессай-II» ва «Калесай» конларини ўзлаштиргандаги айрим харажатлар товонини ва суд ҳаражатларини қисман қоплади. Бошқа даъволар рад қилинди. Суд даъво мабағларининг 6% дан камроғини қаноатлантирди. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати маълум қилди.

Вазирлар маҳкамаси маълумотига кўра, суд Қирғизистон компанияларга 15 млн доллар ва 2014 йилдан бошлаб 5% лик тўлов тўлашни юклаган. Бундан ташқари, хукумат даъвогарларнинг 2/3 суд ҳаражатларини ҳам қоплаши керак, бу тахминан4 млн доллардир. Умумий маблағни вазирлар маҳкамаси аниқлаштирмади, аммо Bloomberg маълумотига кўра, умумий ҳисобда Қирғизистон компанияларга 24 млн доллар тўлаши керак, бунда зарарлар, фоизлар эътиборга олинади.

Иш бўйича Парижда 2018 йил апрелдаги эшитувлар санаси ҳолатига кўра, даъвогарлар аризасида фоизлар ҳисобга олинган ҳолда 304,23 млн доллар дея кўрсатилган- 128 млн доллар кўрилган зарар ва 175 млн долларга яқини айланма капитал қиймати.

Ҳукумат баёнот бериб, давогарлар ҳар қандай давлатда ҳаракат қиладиган Ҳакамлик суди ҳукмига ва ижросига қарши чиқади. Вазирлар маҳкамасининг юридик консультантлари (King & Wood Mallesons компанияси) ва ҳукуматнинг ўзи навбатдаги ҳаракатлар стратегиясини аниқлаш мақсадида Ҳакамлик суди қарорини ўрганиб чиқади.

2009 йилда Кутессай II ва Калесай конини ўзлаштириш ҳуқуқини Канаданинг Stans Energy Corp. компанияси қўлга киритган эди. Аммо 2011 йилда Қирғизистон компаниядан лицензияни олиб қўйди. Ҳукуматнинг фикрича, коннни ўзлаштириш ҳуқуқи амалдорларни сотиб олиш ва офшор компанияларнинг маблағларини «АзияУниверсал Банк» ОАЖ орқали қонунийлаштириш орқали қўлга киритилган. 2015 йилда Stans Energy Corp ва Kutesay Mining LLC ОАЖ компаниялари Қирғизистонга қарши халқаро ҳакамлик судига даъво аризасини беришди ва кўрилган зарар қопланишини талаб қилдилар. Суд жараёнлари танаффусли муваффақиятлар билан бўлиб ўтмоқда.

XS
SM
MD
LG