Ссылки доступа

Ўзбекистоннинг U-16 жамоаси Москвадаги турнирда 2 ўрин эгаллади (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбекистоннинг U-16 жамоаси Москвадаги турнирда 2-ўрин эгаллади. Шу йилинг 21-25 август кунлари Россия пойтахтининг Чертаново-Арена майдонида “Звездный путь”, яъни “Юлдузли йул” деб номланган халкаро футбол мусобакасида Ўзбекистоннинг U-16, яъни 16 ёшгача бўлган терма жамоаси қатнашди. (видео)

- Директор муовини: Мактабимиз хоналарида электр 24 соат ëниб туради. Қашқадарë вилояти Чироқчи туманидаги 159 мактабда электр тизими нотўғри монтаж қилингани боис баъзи бир хоналарда чироқ доимий равишда ëниб туради¸ баъзи хоналарда эса умуман ëнмайди. Туман халқ таълими бўлими мутахассисига кўра¸ кўп мактабларнинг иситиш ва электр тизимлари ўқув йилига тайëр эмас. (видео)

- "Шарқ тароналари" ўн иккинчи фестивали бошланди. (фотогалерея)

- Францияда шов-шувли G7 саммити поёнига етди. Франциянинг Биарриц шаҳрида “Катта еттилик” саммити ниҳоясига етди. Бу галги саммит Эрон ташқи ишлар вазирининг ташрифи, Россиянинг G7 га қайтиш эҳтимоли ҳамда АҚШ ва Хитой ўртасида “уруш-жанжалсиз” консультациялар давом этишига оид хабарлар билан ёдда қолди. (видео)

- Чеченистонда Европадаги энг катта масжид очилди. (видео Настоящее время)

- Бангладешдаги роҳинжа мусулмонлари ватанига қайтиш истагидалар. Мьянмадаги қатлиомга икки йил тўлиши муносабати билан оммавий ибодатга йиғилган Бангладешдаги роҳинжа мусулмонлари ватанларига қайтиш тилаги билан дуога қўл очдилар. (ўзбек тилида видео)

- Уйи бузилган турғун: Бизга на компенсация берилди¸ на ëрдам. Андижон вилояти Бўз туманида уйи бузилган аҳолининг ëзишича¸ Обод қишлоқ доирасида улар яшаб турган уйлар бузилган¸ аммо ҳалигача ҳокимият томонидан на ëрдам берилган¸ на компенсация. (видео)

- Эрон ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини намойиш қилди. Эронда 22 август куни Мудофаа саноати куни нишонланди. Шу куни Теҳрон ўзи ишлаб чиқарган ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини намойиш қилди, дея хабар қилмоқда давлат нашрлари. (видео)

- Зангиотанинг V.I.P. бўлмаган маҳкумлари қандай яшайди? 2000 йилларда Ўзбекистон шоу бизнесида тадбирлар уюштирувчи сифатида ишлаган Гулчеҳра Исабоева¸ ҳаëтининг 4.5 йилини Ўзбекистон қамоғида ўтказди. Махсус уюштирилган туҳмат қурбони бўлганини таъкидлаëтган Исабоева¸ Зангиота аëллар колониясидаги кундалик ҳаëт ҳақида ҳикоя қилди. (видео)

- Тошкентда ИИВга тушум келтираётган "тонировка" савдоси кучайди. Тошкентда енгил автомобил ойналарини қорайтириш - "тонировка" қилиш бизнеси гуллаб-яшнамоқда. Ҳукумат қарори билан пуллик қилиб қўйилган "тонировка" савдоси тушуми ИИВ моддий-техник базасини ривожлантириш ҳамда ходимлари маошини оширишга йўналтирилган. (видео)

- Ўзбекистонда нархлар: нима неча фоизга ошди? 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёнилғисининг янги нархлари кучга кирди. Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларига киритилган ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори билан тасдиқланган. (видео)

- Венгрияда "темир парда" қулаганининг 30 йиллиги нишонланди. Германия канцлери Ангела Меркель ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Шопрон шаҳрида "темир парда" қулаши ибтидоси бўлган "Европа сайли"нинг 30 йиллигини нишонладилар. (ўзбек тилида видео)

- Афғонистондаги тўй азага айланди – 60 дан зиёд одам нобуд бўлди. Афғонистон пойтахти Кобулдаги тўйда содир бўлган портлаш камида 63 кишининг умрига зомин бўлди. (ўзбек тилида видео)

- Ярми бузилган уйда яшаëтган оила ҳикояси. Хоразм вилояти Урганч тумани Қоровул қишлоғи Арбоблар маҳалласи турғуни 48 яшар Анжим Тўрамуротова ҳозирги пайтда уч нафар фарзанди ва эри билан ярми бузиб ташланган уйда яшайди. Маҳаллада кўп қаватли турар жой қурилиши бошланиши билан унга тегишли бўлган уй айвони ва хоналари бузиб ташланган. (видео)

- Ўзбек йигит: ИИБда мени калтаклаб, елим тўқмоқ билан зўрламоқчи бўлишди. Шовот туманилик (Хоразм вилояти) 25 яшар қассоб Бунёд Сапаев 15 август оқшомида Янгибозор туман ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланганини иддао қиларкан, олган жароҳатлари туфайли Шовот туман шифохонасига тушганини билдирди. (видео)

- Ўзбекистондаги гейлар жамоаси Мирзиёевдан ёрдам сўради. Ўзини ўзбекистонлик жинсий озчиликлар вакили деб тақдим этган активист мамлакатда гей шахсларга нисбатан зўравонлик ортиб боришидан ҳавотир билдирди. У президент Мирзиёевдан ЖКнинг 120-моддаси "Бесоқолбозлик"ни бекор қилишни илтимос қилди. (видео)

- Гемофилия билан оғриётган беморлар дори йўқлигидан қийналмоқда. Уларга ким ёрдам беради? (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG