Ссылки доступа

Қозоғистон президентининг Қирғизистонга ташрифи кутилмоқда

Шу йилнинг кузида Қозоғистон президенти Қасым-Жомарт Тоқаевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи кутилмоқда.

Давлат ташрифининг деталлари ҚР ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбековнинг Қозоғистоннинг Қирғизистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Карим Кокрекбаев билан бўлиб ўтган учрашувида муҳокама қилинди. Элчи бир йилдан сал кўпроқ фаолиятидан сўнг ҚРдаги дипломатик миссиясини якунлади.

Куни кеча у билан Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков учрашди ва самарали фаолияти учун миннадорчилик билдирди. Жээнбеков икки мамлакат ўртасидаги “стратегик ҳамкорлик, иттифоқчилик, дўстона ва яхши қўшничилик” муносабатларини мустаҳкамлашда Карим Кокрекбаевнинг ҳиссасини таъкидлаб ўтди.

Кокрекбаев Карим Насбекович 2018 йил февралида Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланган эди. Унга қадар ҚРнинг ҚРдаги дипломатик хизматига уч йил Айымдос Бозжигитов бошчилик қилган эди.

Бишкек ва Нур-Султон Кокрекбаевнинг муддатдан илгари дипмиссияси тугаётгани сабабларини расман эълон қилмади.

XS
SM
MD
LG