Шу тариқа суд фаоллар томонидан берилган шикоятни қаноатлантирди.
Алия Избасарова, Айгерим Мухамеджанова ва Жанбота Алжанова 9 июнь куни оқшомда пойтахтдаги Бойқўнғир туман полиция бўлими олдида ушланган эди. Уларга нисбатан «тинч митинглар ўтказиш тартибини бузиш» айби қўйилган ва ҳар бирига 50500 тенге (130 долларга яқин) жарима солинган эди.9 июнь кунги рухсат берилмаган митингда иштирок этмаганликлари борасида баёнот берган фаолар суд қарори устидан шикоят аризасини бердилар, бироқ апелляция инстанцияси 16 июль куни шикоятни қаноатлантирмади. Судья Асет Райымбаев уларга “юзага келган янги ҳолат сабабли” биринчи инстанция судига мурожаат қилишларини тавсия қилди.
- Суд бизнинг шикоятимизни қаноатлантирди ва “тинч митингда иштирок” этгани борасида қарор чиқарган биринчисуд ҳукмини бекор қилди. Суд қарори 7 сентябрь куни кучга кирганидан кейин юзага келганянги ҳолатга кўра яна суд жараёни бошланади, - дейди Азаттық радиосига фаолларнинг адвокати Василий Садиқов.
Адвокатнинг айтишича, суднинг Алия Избасарова шикояти бўйича қарори 3 сентябрь куни эълон қилинди. Унинг шикояти қаноатлантирилгани борасида душанба куни маълум бўлган эди, аммо Избасарованинг судда иштирок этмагани боис ҳукмнинг эълон қилиниши эртаси кунга қолдирилди. Фаол Алжанованинг Facebook’каа ёзишича, унинг фикрича суд “юқорининг кўрсатмасига биноан” ҳукм чиқарган.
Алжанова, Избасарова ва Мухамеджанова 9 июнь оқшомида полиция бўлимида ушланган эди, улар рухсат берилмаган митингда иштирок этгани туфайли бу ерга олиб келинганларга овқат келтиришган эди. Уларнинг айтишларича, президент сайлови куни митингга чиқишмаган. Митинг иштирокчилари сайловлар бойкот қилинишига чақириқ билан чиққан эдилар. Фаоллар қўлга олинганидан кейин Нур-Султондан 70 километр узоқликдаги Шортанда қишлоғига олиб борилдилар, бу ерда сайёр суд уларни маъмурий жавобгарликка тортди.
Сайловлардан сўнг фаоллар «Қаhарман» гуруҳи атрофида бирлашдилар ва хуқуқни ҳимоя қилиш фаолияти билан шуғуллана бошладилар.
Расмий маълумотларга кўра, 9 июндан 12 июнга қадар Қозоғистоннинг иккита йирик шаҳри бўлмиш Олмаота ва Нур-Султонда рухсат берилмаган митингда иштирок этган тўрт мингга яқин киши ушланди. Кўчадан шунчаки ўтиб кетаётганлар ҳам ушлангани айтилади. Юзлаб одамлар 15 кунгача маъмурий ҳибсга тортилди. Норозилик намойишлари иштирокчилари 9 июнь куни бўлиб ўтган муддатдан аввалги президент сайловига ишонмасликларини ва унинг натижаларига рози эмасликлари ҳақида баёнот беришди.