Бу президент Владимир Зеленский ва унинг "Слуга народа" («Халқ хизматкори») партиясининг сайловолди дастуридаги асосий пунктлардан бири эди: президент ваъда қилганидек, қонун коррупцияда айбланадиган депутатларга нисбатан жиноий иш очишни енгиллаштиради.
Қонун учун "Ҳа" дея 373 нафар халқ депутати овоз берди. Ташаббусни "Слуга народа" партиясидан сайланган барча депутатлар, шунингдек "Голос", "Батькивщина" ва "Европейская солидарность" («Европа бирдамлиги») вакиллари қўллаб-қувватлади. Россияпараст муҳолифатдаги "За жизнь" («Ҳаёт учун») партиясидан сайланган депутатлар тўла таркибда қонунга қарши чиқди.
Қонун Украина Конституциясининг 80 моддасини олиб ташлайди, бу моддага кўра Украина халқ депутатларига "депутатлик дахлсизлиги кафолатланади". Шунингдек Конституциядан халқ депутатлари "Украина Олий радасининг розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилишлари, ушланишлари ёки ҳибсга олинишлари мумкин эмас" деган норма ҳам чиқариб ташланди.
Олий Радада қонун қабул қилинишидан аввал 3 сентябрь куни чиқиш қилганпрезидентнинг сўзларига қараганда, айрим депутатлар «охирги сонияларгача овоз беришга халақит беришди».
"Айитишларича бизнинг фан оғир аҳволда экан. Бу нотўғри, чунки украин депутатлари ноёб кашфиёт қилишди: улар абадий двигатель – сиёсий ҳаётдаги абадий двигатель кашф қилдилар. Унинг ишлаши оддий: аввалига депутатликка номзодлар дахлсизликни бекор қилиш борасида ваъдалар беришади, сўнг овоз оладилар, кейин эса халқ ваъдаларни унутади. Навбатдаги сайловларда номзодлар берадиган ваъдалар бор. Бу сўнгги 20 йилдан бери ишлаб келмоқда. Бироқ бу гаджетни тарих ахлатхонасига улоқтирадиган вақт келди", – дея баёнот берди Зеленский.