Ссылки доступа

ЖБ: Тожикистон Алоқа хизмати телекоммуникациялар тармоғи ривожига тўғаноқ бўлмоқда

«Ўзига вазирлик функциясини олган ва «Таджик Телеком» оператори ва регулятори, сиёсатни ишлаб чиқувчи Алоқа хизмати хусусий инвестициялар киришига тўсиқ бўлмоқда ва мамлакатда интернет-бозор тараққиётини чекламоқда» - дея хулоса қилади Жахон банки экспертлари.

Жаҳон банки ҳисоботида таъкидланишича, 2000 йилнинг биринчи ўн йилигида динамик ўсиш ва очиқ рақобат манбаи бўлган телекоммуникациялар тармоғи йилдан йилга кам рақобатбардош ва ҳаддан зиёд бошқарилмоқда. Ҳисобот муаллифларининг фикрича, бу телекоммуникациялар секторида «тармоқ регуляторининг иштирокидаги манфаатлар мажороси» мавжудлиги билан боғлиқ.

«Ўзига вазирлик функциясини олган ва «Таджик Телеком» оператори ва регулятори, сиёсатни ишлаб чиқувчи Алоқа хизмати хусусий инвестициялар киришига тўсиқ бўлмоқда ва мамлакатда интернет-бозор тараққиётини чекламоқда» - дейилади Меморандумда.

Мисол сифатида муаллифлар “кўп йиллар мобайнида Алоқа хизмати компанияларга Афғонистон билан трансчегаравий боғланишга тўсқинлик қилмоқда ва Хитойга оптик толали кабел ўтказилишини блоклаб келаётгани”ни кўрсатиб ўтишган. Муаллифларнинг фикрича, бу муаммолар бартараф этилгудек бўлса у ҳолда трафик ҳаражатлари камаяди ҳамда унинг сифати ва тезлиги ошади.

Меморандумда шунингдек, «Алоқа хизмати компаниялардан бирига Афғонистонда толали-оптиқ тармоқ қуришга рухсат бергани, аммо кейинчалик бу қарорни қайтариб олгани» билан боғлиқ факт ҳам қайд қилиб ўтилган. Жаҳон банки шунингдек Алоқа хизматининг“коммуникациялар соҳасидаги турғун ва турғунликка олиб келувчи” айрим қадамларини хам таъкидлаб ўтган.

Масалан, 2016 йил январида ташкил этилган «Таджик Телеком» томонидан бошқариладиган Ягона коммуникациялар маркази, Voice over Internet Protocol (VoIP) протоколи бўйича халқаро алоқалар тақдим қилинишининг тақиқланиши, SIM-картлар чакана савдоси бўйича қоидалар, Wi-Fi устидан назорат, шунингдек яқиндаги қонун асосидаSIM-картларга юқори нархлар қўйилишига бўлган уринишлар шулар жумласидандир.

Қўлланиладиган солиқлар ва солиқ маъмурчилиги тармоқнинг кенгайишига тўсиқ ва инвестициялар киришигатормоз бўлиши мумкин. Яқинда Солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган қарор Тожикистондаги мобил ва интернет-провайдерлар учун тўғридан тўғри салбий оқибатларга сабаб бўлди, чунки улар йирик солиқ тўловчилар ҳисобланади.

Бепул хизмат кўрсатишдан маҳрум қилинган хусусий мобил компанияларига нисбатан солиқ жарималарининг жорий этиш борасидаги айрим қарорлар туфайли бозордаги йирик ўйинчи бўлмиш акциядорларнинг («ТелиаСонера» ўз акцияларни «Tcell»га сотди) кетишига олиб келди. Барча мобиль компанияларининг даромадлари пасайиб кетди, улар зарар кўрди, хизмат кўрсатишни кенгайтириш ва яхшилаш борасидаги режадагиинвестициялар бекор қилинди.

Экспертлар рақобатнинг бузилишини камайтириш мақсадида “Электр алоқа тўғриси”даги қонун қайта ишлаб чиқилишини тавсия қилишмоқда. Навбатдаги қадам қонунга ўзгартиш киритиш бўлиши керак. Унда Алоқа хизматининг сиёсат ишлаб чиқиш ва бошқаруви аниқ ажратилиши, шунингдек унинг тижорий ва бошқарув функциялари ажратиб кўрсатилиши лозим. Бу Тожикистонга Жаҳон савдо ташкилоти олдида телекоммуникациялар соҳасида олган мажбуриятларини бажаришга ёрдам беради.

XS
SM
MD
LG