Ссылки доступа

Ўзбек-АҚШ қўшма корхонаси "Ўзбалиқсаноат"ни судга берди (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- Ўзбек-АҚШ қўшма корхонаси "Ўзбалиқсаноат"ни судга берди. (видео)

- Оҳангаронлик турғун: Бизга фақат президент ëрдам бериши мумкин. Тошкент вилояти¸ Оҳангарон тумани Ғалла қудуқ МФЙ турғунларининг ëзишича¸ улар яшайдиган кўп қаватли уйларда канализация тизими яхши ишламайди¸ сув эса умуман йўқ. Уларнинг мурожаат қилмаган жойи қолмаган¸ аммо ҳеч ким уларни эшитмаяпти. (видео)

- “Шарқ тароналари”да биринчи ўринни олган қирғиз созандалари. Самарқандда ўтган “Шарқ тароналари” халқаро фестивалида 75 давлатдан келган 340 санъаткор орасида Қирғизистондан борган “Қўмузчилар” дуэти биринчи ўринни эгаллаб, 5 минг доллар миқдоридаги мукофотни қўлга киритди. (видео)

- Афғонистон: Кобулдаги портлашда 16 киши нобуд бўлди. Афғонистон пойтахти Кобулда 2 сентябрь куни содир этилган портлаш 16 киши умрига зомин бўлди. Ҳужум учун масъулиятни Толибон ҳаракати ўз зиммасига олди. (видео)

- Тадбиркор: Ҳурматли президент, 70 ëшимда мардикорлик қилишга Россияга кетайми? Сариосиëлик тадбиркор Бекзод Сувонқуловнинг ëзишича¸ ҳокимият вакиллари милиция ходимлари иштирокида унга тегишли бўлган дўкон ва иморатларни суд қарорисиз ярим кечаси келиб бузиб ташлашган. Тадбиркор нажот фақат президентдан эканлигини айтмоқда. (видео)

- Муҳожирлар Каримов ва Навоий ҳайкаллари атрофида Мустақиллик байрамини нишонлашди. Мустақиллик байрамини мигрантлар ҳар хил жойда нишонлашди. Бирлари Москвадаги Алишер Навоий ҳайкали олдига йиғилиб, Ўзбекистон байроқлари билан шеърхонлик қилган ва рақсга тушган бўлса, ўзларини Ислом Каримов фанатлари деб атаган ўзбек муҳожир Москвада ўрнатилган ҳайкал олдида нишонлади. (видео)

- Россияда Беслан қурбонлари ёдга олинмоқда. Россияда Бесландаги 1-мактабга ҳужумнинг 15 йиллигига бағишланган мотам маросимлари бўлиб ўтди. Мазкур фожеа чоғида 300 дан зиёд одам қурбон бўлганди. (видео)

- Минглаб ўзбек, қирғиз ва тожиклар учун катта байрам: Риштон ва Сўх ўртасида янги йўл очилди. Расмийлар Риштон ва Сўх ўртасида янги йўлнинг очилишини "тарихий воқеа" дея изоҳлади. Риштон-Сўх йўли Қирғизистон ҳудудидан ўтади.

- Ўзбекистонлик ёш ихтирочи энергия тежовчи кашфиëтлари эътиборсиз қолаëтганини айтади. Энергетик тақчиллик ҳукм сураëтган Ўзбекистонда чинозлик ихтирочи энергия тежовчи кашфиëтлари эътиборсиз қолаëтганини айтади. (видео)

- Ўзбекистон президенти даҳшатли қотилликларга масъул кўриладиган Рамзан Қодировга ноëб совға йўллади. Президент Шавкат Мирзиёев Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировга қадимий Қуръон қўлёзмасининг нусхасини совға қилди. Бу ҳақда Рамзан Қодиров ўзининг ВКонтакте ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди. (видео)

- Советларнинг илк ядро қуроли портлаши: Орадан 70 йил ўтиб, ғурур фожиага айланди. 1949 йил 29 августда рўй берган портлаш энди пайдо бўлаётган совуқ урушнинг даҳшатли янги бобини бошлаб берди. Қўшма Штатлар Япония устига иккита бомба ташлаганидан 4 йил ўтиб, Совет Иттифоқи Қозоғистон Совет Республикасидаги Семипалатинск ядро полигонида биринчи ядро қуролини портлатди. (видео)

- Шарғунлик тадбиркор: Дўконларимизни ҳеч қандай огоҳлантиришсиз бузиб ташлашди. Сурхондарë вилояти Сариосиë тумани Шарғун шаҳарчасидаги тадбиркорларнинг ëзишича¸ уларга тегишли савдо дўконлари ҳеч қандай огоҳлантириш ва сабабсиз бузиб ташланган. Уларга кўра¸ суд уларнинг қонуний ҳужжатларини ноқонунийга чиқарган. (видео)

- Ўзбек мухлисларини ўзига тортадиган кино яратилиши лозим! Узбек киночиларнинг кетмони качон учади? Савия жиҳатидан кино экспертлари жиддий танқидларига учраб келаётган ўзбек киноси шунга қарамасдан йил сайин ўз маҳсулоти сонини ошириб бормоқда: ҳар йили Ўзбекистонда давлат кўмагида 50 яқин бадиий фильм олинади. (видео)

- Ғарбий соҳилдаги фаластинликлар ғорларда яшашга мажбур бўлмоқда. Урдун дарёсининг Ғарбий соҳилида истиқомат қиладиган фаластинликлар уй қуриш илтимоси қондирилмаётгани туфайли ғорларда яшашга мажбур бўлаяптилар. (ўзбек тилида видео)

- Директор муовини: Мактабимиз хоналарида электр 24 соат ëниб туради. Қашқадарë вилояти Чироқчи туманидаги 159 мактабда электр тизими нотўғри монтаж қилингани боис баъзи бир хоналарда чироқ доимий равишда ëниб туради¸ баъзи хоналарда эса умуман ëнмайди. Туман халқ таълими бўлими мутахассисига кўра¸ кўп мактабларнинг иситиш ва электр тизимлари ўқув йилига тайëр эмас. (видео)

- Уйи бузилган турғун: Бизга на компенсация берилди¸ на ëрдам. Андижон вилояти Бўз туманида уйи бузилган аҳолининг ëзишича¸ Обод қишлоқ доирасида улар яшаб турган уйлар бузилган¸ аммо ҳалигача ҳокимият томонидан на ëрдам берилган¸ на компенсация. (видео)

- Зангиотанинг V.I.P. бўлмаган маҳкумлари қандай яшайди? 2000 йилларда Ўзбекистон шоу бизнесида тадбирлар уюштирувчи сифатида ишлаган Гулчеҳра Исабоева¸ ҳаëтининг 4.5 йилини Ўзбекистон қамоғида ўтказди. Махсус уюштирилган туҳмат қурбони бўлганини таъкидлаëтган Исабоева¸ Зангиота аëллар колониясидаги кундалик ҳаëт ҳақида ҳикоя қилди. (видео)

- Ўзбекистонда нархлар: нима неча фоизга ошди? 15 августдан бошлаб Ўзбекистонда электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёнилғисининг янги нархлари кучга кирди. Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларига киритилган ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори билан тасдиқланган. (видео)

МУҲТАРАМ ҲАМКАСБЛАР! СИЗНИНГ ТЕЛЕЯНГИЛИКЛАРИНГИЗ УЧУН, САЙТЛАРНИ УЗАТИШ УЧУН КЕРАК БЎЛИБ ҚОЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ВА ҲАМКОРЛАРГА КЎЧИРИБ ОЛИШ УЧУН ОЧИҚ ТАҚДИМ ЭТИЛАДИГАН, ХУСУСАН ЛОГОТИПСИЗ БЎЛГАН МИНГЛАБ АУДИО ВА ВИДЕОМАТЕРИАЛЛАР БИЛАН ТАНИШИНГ!

XS
SM
MD
LG