Ссылки доступа

Тожикистонда яна ун қимматлади

Тожикистонда хорижда ишлаб чиқарилган 50 килоли уннинг нархи 200 сомоний (20 долларга яқин) дан ошиб кетдики, бу аҳолининг ташвишланишига олиб келди.

Тадбиркорлар ун қимматлашувини маҳсулот олиб келинаётган Қозоғистоннинг ўзида ун етишмовчилиги ва Америка доллари курси курси ошиши билан изоҳлашмоқда.

Ун Тожикистондаги сал бўлмаса энг асосий озиқ-овқат маҳсулоти саналади – ундан нон ёпишади, шунингдек, турли иссиқ таомлар пиширишади, шунинг ун нархининг сакраши аҳоли чўнтагига қаттиқ зарба бўлиб урилди.

4 сентябрь чоршанба куни мамлакатнинг турли минтақаларида атиги икки ҳафта олдин 180 сомоний турган стандарт ун нархи бугунга келиб 210 сомонийга қимматлагани хабар қилинди. Пойтахт бозорларида яқиндагина 165-175 сомоний турган бир қоп унни камида 185-195 сомонийга, айрим жойларда эса ҳатто 200 сомонийдан юқори нархда пуллашмоқда.

Душанбелик Киромиддин Шариповнинг айтишича, унинг оиласи катта – аёли ва 7 нафар фарзанди бор, бир ойда уларга камида 2 қоп ун кетади. «Тожиклар кунлик рационининг катта қисми нондан иборат. Шунинг учун қанчалар қиммат бўлмасин ун сотиб олишга мажбурлар», - дейди суҳбатдош.

Тадбиркорлар истеъмолчилар ташвишини тушунишларини айтишади, бироқ қўлларини силташади. Улар ҳам зарарга ишлашни исташмайди. Ун сотувчи Жахонбек Одинабеков Озодлик радиосига айтишича, ун ишлаб чиқарувчилар уларга унни кўтарилган нархда етказиб бермоқда. «Биз нархни 10 сомонийга кўтардик. Икки ҳафта муқаддам нархда сотишнинг имкони бўлмаяпти», - қўшимча қилади у.

Бошқа айрим сотувчилар қозоғистон буғдойини долларга сотиб олаётганини айтади, мазкур валюта курси кўтарилиши билан ун нархи ҳам кўтарилди.

Тожикистион антимонополия хизмати ходими Шухрат Ибодовнинг айтишича, тожик бозорида ун нарҳи қимматлаганидан хабардор. «Бугундан бошлаб бизнинг ходимларимиз вазиятни баҳолаш учун бозорларга чиқишди. Энг яқин вақтларда нархлар ошиши сабабларини аниқлаймиз ва бу ҳақда хабар берамиз», - дейди у.

XS
SM
MD
LG