Ссылки доступа

Қозоғистонда «АрселорМиттал Темиртау» даги аварияда тўрт ходим жабрланди


Қарағанда вилоятидаги «АрселорМиттал Темиртау» компаниясининг металлургия комбинатида 4 сентябрда авария юз берди, 4 нафар ишчи жабрланди. Улар турли даражадаги тан жароҳатларини олди: термик куйиш ва шискастланиш.

— 3 рақамли конвертерда иш бажариш чоғида буғ ва иссиқ ҳаво тошишига олиб келган портлаш содир бўлди. Натижада тўрт нафар ходим термик куйги ва жароҳат олди. Давлат органлари ўз вақтида ҳодисадан хабардор қилинди. Бахтсиз ҳодисанинг тергови олиб борилмоқда, — дейди Озодлик мухбирларига компания матбуот хизмати.

Чоршанба куни юз берган авария ҳақидаги маълумотни компания корхонаси ва маҳаллий расмийлар ўша заҳоти ошкор қилмаган. ОАВ ҳодиса ҳақида 5 сентябрь, пайшанба куни хабардор бўлишди.
Жаблаланганларнинг ёши — 28, 31, 47 ва 49 ёшда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан хабар беришларича, икки киши травматология марказига ётқизилган, яна икки киши амбулаторияда даволанишга юборилган.

— Уч нафар эркак куйган, яна бири лат еган. Ёрдам кўрсатилгандан кейин бир мижозни куйги ва иккинчисини жароҳат билан амбулатор шароитда даволанишга жўнатишди. Иккинчи ва учинчи даражали куйиш олган икки нафар мижозни профессор Макажанов номидаги вилоят травматология марказига ётқизишган. Мижозларнинг аҳволи қониқарли, — деб хабар беради Қарағанда вилоятининг соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати.

2018 йилнинг ноябрида металлургия комбинатида йирик авария содир бўлган, бу комбинатнинг чекланган режимда “оддий маромда” ишлашига олиб келганди. Ўшанда беш киши жабрланган. Конвертер цех ҳам узоқ тўхташдан кейин ишга туширилишга кўп вақт тайёрланган. Ушбу авариядан кейин миқёси бўйича кичик, бироқ маҳаллий аҳолини ташвишлантирган бошқа авариявий ва бахтсиз ҳодисалар содир бўлган.
Металлургия комбинати Темиртауда 1950 йиллар охирида қуритлган. СССР тарқаб кетгандан кейин комбинат ёпиқ тендер орқали асли Ҳиндистонлик миллиардер Лакшми Миттал компаниясига ўтган. “Арселор Миттал” трансмиллий металлургия гуруҳи таркибига кирувчи «АрселорМиттал Темиртау» компанияси нафақати комбинат, балки Қарағанда минтақаси қатор кўмир шахталарининг эгаси ҳам ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG