Ссылки доступа

Қирғизистон шаҳар суди «Ачык Саясат» газетасини депутат Риспаевга 300 минг сом тўлашга ҳукм қилди


Бишкек шаҳар суди «Ачык Саясат» газетасидан парламент депутати Кожобек Риспаев фойдасига 300 минг сом (4300 доллардан зиёд) маънавий зарар ундириш ҳақидаги олдинги инстанциянинг қарорини кучида қолдирди.

Газета бош муҳаррири Назгул Мамытованинг хабар беришича, суд 5 сентябрь куни шундай қарорга келди. У қарор юзасидан Олий судга шикоят қилмоқчи.

Жўқорғу Кенеш депутати Кожобек Риспаев 2018 йилнинг августида босилган, гўёки унинг шаъни ва қадр-қимматини ерга урган газетадаги мақола учун етказилган маънавий зарарга товон сифатида «Ачык Саясат» нашридан 300 минг сом талаб қилди. 24 май куни Бишкекнинг Октябрь туман суди парламент депутатининг даъвосини қаноатлантирди.

XS
SM
MD
LG