Ссылки доступа

Қозоғистон расмийлари яқингинадаги “аксилхитой митинг”ларни “иғвогарлик” деб атади


Токаев Ижтимоий ишонч Миллий кенгашининг мажлисида Қозоғистонни “беқарорлаштириш”га қаратилган геосиёсат ҳақида гапирди.

ИИМК деб аталувчи, расмийлар “жамият билан мулоқот” ўрнатиш интилиши деб тушунтираётган консультатив-маслаҳатлашув органининг биринчи мажлисида Қозоғистон президенти Қоим-Жомарт Токаев шу ҳафта бошланган ва мамлакатнинг бир неча минтақаларини қамраб олган аксилхитой чиқишлари мавзусига мурожаат қилди. Қозоғистон шаҳарларидаги акциялар қатнгашчилари Хитой билан қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишга йўл қўймасликни ва Токаевнинг 11-12 сентябрга мўлжалланган Пекинга ташрифи бекор қилинишини талаб қилдилар.

Токаев бугун Нур-Султонда ўзининг ташаббуси билан тузилган “ижтимоий ишонч кенгаши” нинг мажлисида жамиятда Хитой билан “55 та сармоявий лойиҳа” тўғрисида ногтўғри маълумот тарқалаётганини, қозоғистон ерларининг хорижликларга сотилиши ҳақида миш-мишлар айланиб юрганлигини айтди.

«Миш-мишлар муайян мақсадига эришиш мақсадида одамларнинг ватанпарварлик кайфиятидан оқилона фойдалана оладиган, ҳиссиётга бериладиган одамларни нотўғри ўзанга буриб юборадиган ёмон ниятлилардан чиқади. Одамларни ўз хийлалари йўлида ишлатишдан мақсад халқнинг бирдамлигини издан чиқариш ва Қозоғистондаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган геосиёсатнинг бир қисми ҳисобланади», — дейди Токаев. У айнан қайси “ёмон ниятлилар” ҳақида гап кетаётгани ва қайси геосиёсий ўйинчилар мамлакатни беқарорлаштиришдан манфаатдорлигини очиқ айтмади.

Ўз навбатида Қозоғистон ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири Даурен Абаев фуқароларнинг Жанаозендаги чиқишлари борасида фикр билдирди. 5 сентябр куни республика телеканалининг кечки эфирида чиққан кўрсатувда Даурен Абаев қозоғистонликлар “катта ва мақсади иғвогарлик” нинг гувоҳи бўлишганини таъкидлади.

«Ўйлайманки, биз қандайдир катта ва мақсадли иғвогарликнинг гувоҳи ҳисобланамиз, муайян мақсадга қаратилган илмоқлар, мессенжер ва ижтимоий тармоқларда дезинформациялар ташланмоқда. Қозоғистонга улкан ҳажмдаги мигрантлар ташланаётгани, Қозоғистон ерларининг миллионлаб гектари сотилаётгани тўғрисида қандайдир материаллар пайдо бўлмоқда. Ушбу фейкларнинг барчаси кўпиртирувгаасосланган. Бу билан афсуски, қозоғистонликларни осонгина алдаш мумкинлигини, ксенофобия, русофобия, американофобияни тиқиштириш мумкинлигини кўрсатмоқда», - дейди ахборот вазири.

У шунингдек, бундай чиқишлар нафақат инвестицион иқлимга, балки Қозоғистоннинг сайёҳли жозибадорлигига зарар етказишини айтди. Абаев “одамлар қандай асосда 55 та қозоқ-хитой қўшма корхоналарига қарши чиқишгани”ни тушунмаслигини айтди.

2 сентябрь куни Жанаозеннинг юздан зиёд яшовчилари марказий майдонга чиқиб, “хитой экспансияси”га қарши норозилик билдиришди. Мангистау вилоятининг ушбу моношаҳридаги норозиликлар давом этмоқда. 3, 4, 5 сентябрь кунлари Жанаозен яшовчиларини қўлловчи чиқишлар ўтказилди.

Қозоғистон расмийларининг даъво қилишича, Хитой билан қўшма лойиҳалар - бу юқори технологияли ишлаб чиқариш бўлиб, бунинг эвазига мамлакатда иш ўринлари очилмоқда, инновациялар жорий этилмоқда. Ҳукумат баёнотига кўра, ҳозирги вақтда 3,9 миллиард доллар жалб этилган ҳолда 55 та лойиҳанинг 15 таси амалга оширилган.

Охирги ойларда Қозоғистонда Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Шинжон провинциясида этник камчиликларга, шу жумладан, қозоқларга нисбатан босим кучайгани саҳнасида аксилхитой кайфияти кучайди.

XS
SM
MD
LG