Ссылки доступа

Тожикистонда "Иегова гувоҳлари" аъзоси Наврўз борасидаги бахс учун 7,5 йилга ҳукм қилинди


Тожикистонда фаолияти тақиқланган насронийларнинг «Свидетели Иеговы» (“Иегова гувоҳлари”) ташкилотининг аъзоси Шамил Хакимов миллий ва диний нифоқ қўзғагани учун 7,5 йил муддатга ҳукм қилинди.

Суд қарори Тожикистон шимолидаги Хўжанд шаҳридаги СИЗО биносида 10 сентябрь куни эълон қилинди.

Хакимов суд қарорини адолатсиз эканини айтмоқда. Унинг айтишича, «насронийлар дини ғояларини тинч йўллар билан тарғиб қилиш билан шуғулланган».

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Свидетели Иеговы" китоб нашр қилган, унда Хакимовнинг Наврўз ҳақидаги шарҳлари ҳам акс этган эди. 29 август куни судда экспертиза бўйича комиссия аъзолари баёнот бериб Хакимов Наврўзни «оташпарастлар даври мероси эканлигини» ва «ерга илохий ҳукмронлик қайтажагини» таъкидлаганини ва шу тариқа миллий ва диний нифоқ қўзғаганини маълум қилишган эди.

Ўшанда Хакимовнинг адвокати, у айбдор эмаслигини айтган ва ўз ҳимоясидаги шахс Нарўзни байрам сифатида нишонлашни бекор қилишга чақирмаганини таъкидлаганди.

Расмийлар Шамил Хакимовни Тожикистондаги «Свидетели Иеговы»нинг учта етакчисидан бири сифатида кўришади, улар бу сектага ўтган асрнинг 90-йиллари ўрталарида аъзо бўлиб киришган. Хакимов икки йил муқаддам Душанбедан Тожикистоннинг шимолий қисмига келган эди.

Хакимов 2019 йил февралида ушланган ва унинг иши бўйича суд жараёни августда бўлиб ўтди.

Тожикистонда «Свидетели Иеговы» фаолияти 12 йил муқаддам унинг аъзолари армияда хизмат қилишга қарши чиққанидан кейин тақиқланган эди.

XS
SM
MD
LG