Ссылки доступа

Нур-Султонда эркак уй муаммоси туфайли кўприкдан сакраш билан пўписа қилди (видео)


12 сентябрь куни Қозоғистон пойтахтида яшовчи фуқаро уй-жой масаласига норозилик билдириш мақсадида шаҳар марказидаги кўприк устига чиқди.

Эркак бир соатга яқин ердан ўн метрча баландликдаги кўприкнинг металл аркаси устида турди, шундан кейин у автокран ёрдамида аркага кўтарилган қутқарувчилар томонидан пастга олиб тушилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, у уйга турган навбатининг келмаётганига норозилик билдирган ва хоким билан учрашишни талаб қилган. Ҳодиса Сарайшиқ кўчасида - Ишим дарёсининг чап ва ўнг соҳилларини боғловчи автомобил кўприги устида юз берди.

Ҳодиса юз берган жой яқинида Қозоғистон президенти администрациясининг биноси жойлашган.

Ҳодиса жойига пойтахт ҳокимининг ўринбосари Елнур Бейсенбаев етиб келди. Эркакни хотиржам қилишга уринган амалдор “болалари ҳақида ўйлаб кўришга” чақирди ва “уй-жой масаласи ҳал қилиниши”га ваъда берди. Кўп ўтмай қутқарувчилар эркакни пастга туширишга кўндирганликларини айтишди.

Эркак билан музокора олиб борган №3 поликлиника психологи Гулим Жамиева журналистларга берган изоҳида уни “соғлом ва тушунадигапн инсон” эканлигини айтди. «Бу инсон ўзини эшитишларини ҳоҳлайди, қариндошлари ва ўз ҳаётини қадрлайди», — дейди психолог.

Эркак полиция автомобилига ўтқазилиб олиб кетилди. Ўзини Есиль туман бошқармаси бошлиғиМадияр Айтуганов дея таништирган полиция ходими эркак «профилактик суҳбат»га олиб борилишини ва маъмурий хуқуқбузилишлар тўғрисидаги кодекс бўйича чора кўрилишини айтди. Полиция ходими бошқа изоҳ бермади.

XS
SM
MD
LG