Ссылки доступа

Москва вилоятида тожик мигранти ишлаб чиқаришда ток зарбидан вафот этди

Москва вилоятининг Истра шаҳрида ишлаб чиқаришда ток зарбидан 27 ёшли тожик мигранти Хатлон вилоятининг Абдураҳмон Жомий туманида туғилган Умарали Ҳакимов вафот этди.

Вафот этган мигрант Москва вилоятидаги Истра шаҳрида бетон ишлаб чиқарадиган корхонада ишларди. Фожеа 14 сентябр куни юз берди. Фойдаланувчилар томонидан Радио Озоди таҳририятига юборилган видеода мигрантнинг жасади ерда ётгани, корхонада эса инсон зоти йўқлиги кўриниб турибди. Бизнинг Истрадаги иш берувчилар билан боғланишга бўлган уринишимиз зое кетди.

Фожиадан сўнг ҳодиса жойига етиб келган айрим тожик мигрантларининг айтишларича, ҳодисадан кейин барча ходимлар, жумладан раҳбарият жиҳоз ва машиналарни йиғиштириб номаълум йўналиш томон жўнаб кетган.

Видеода корхона цехида оддий хавфсизлик қоидаларига амал қилинмагани ва ходимлар электр кабел яқинида фаолият юритганлари кўриниб турибди.

Тожикистон Меҳнат ва миграция вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси 16 сентябрь куни баёнот бериб, фожеа йигит орқаси билан тасодифан электр симига тегиб кетиши оқибатида юз берганини маълум қилди. Ток уриши оқибатида у шу заҳотиёқ вафот этди.

ТР Меҳнат ва миграция вазирлигининг РФдаги ваколатхонаси матбуот котиби Иброҳим Ахмадининг айтишича, улар марҳумнинг акаси билан алоқада бўлиб туришибди ва марҳумнинг жасадини юртга жўнатиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлашга кўмак беришмоқда. «Судмедэкспертиза натижаларини кутиш, йигитнинг ўлими сабабларини аниқлаш керак. Шундан кейингина жасад Тожикистонга юборилади», - дея таъкидлади Иброҳим Ахмади.

Мигрантларнинг таъкидлашларича, Россияда айрим иш берувчилар ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидаларига амал қилишмайди. «Шу сабабли бу каби фожиалар юз бергудек бўлса ҳамма ўзини жавобгарликдан олиб қочади. Бунинг оқибатида «Юк-200»ни жўнатишдаги барча ҳаражатлар бошқа мигрантларнинг зиммасига тушади», - дейди Россиядаги тожик мигранти Омонхўжа.

Ўтган йили Тожикитонга муҳожирларнинг жасади солинган 900 дан ортиқ жасад жўнатилди. Ўлимларнинг сабаблари сифатида қотиллик, касаллик, ЙТХ, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG