Ссылки доступа

Ашхободда аёллардан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилмоқда


Ашхобод йўл полицияси аёлларни ДАНнинг марказий идорасига олиб бормоқда ва агар улар шаҳарнинг марказий кўчалари, Туркманбоши проспектидан юрган бўлсалар у ҳолда ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб қўймоқда. Бу ҳақда Озодлик Радиосининг туркман хизмати – Азатлық маълум қилди.

"Президент саройи ва Олимпия шаҳарчаси жойлашган Бош магистрал йўлда машина бошқарган хотин-қизлар оммавий ушланмоқда. Аёллар тўҳтатилади, машина ва гувоҳномалари олиб қўйилади ва ўзларини ДАНнинг марказий идорасига олиб боришмоқда. Бу "етказиш" дейилади, – дея хабар беради Ашхабоддаги Озодлик Радиоси мухбири.

"Туркманбоши проспектида қўлга олинмаган кўплаб аёллар ДАНнингсиренали машинасида таъқиб қилинади ва уларга қўшни кўчаларда етиб олиб, тўхтатилади, – дея қўшимча қилади мухбир. – Тўғри, йўл қоидаларини сақловчи яхши ходимлар ҳам учраб туради. Улар рулдаги аёлларни “Ленин кўчаси” бўйлаб юрмасликка, акс ҳолда “етказиш”га учрашларидан огоҳлантиришади.

Йўл патрул хизмати ходимига таянган ҳолда мухбирнинг айтишича, аёлларнинг Туркманбоши кўчасидан юриши тақиқланиши сентябрь бошларидан амал қилмоқда, аммо кўпчилик буни кўчаларда ўтказилаётган рейдлар вақтидагина билмоқда.

Полиция бу тақиқлар ҳақида журналистларга расман изоҳ бермади.

Йил бошидан бери Туркманистондаги ҳайдовчи аёллар ўзларидан ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб қўйилаётгани ёки муддати ўтган ҳужжатлар янгисига алмаштириб берилмаётганидан шикоят қилмоқда. Шу билан бирга Туркманистон қонунларида эркак ва аёлларнинг тенг хуқуқ ва имкониятларга эга экани кафолатланади.

XS
SM
MD
LG