Америка расмийлари машҳур информатор, АҚШ Миллий Хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходимининг мазкур китобидан олинадиган гонорарга тўсқинлик қилмоқчи.
АҚШ Адлия вазирлиги томонидан тарқатилган матбуот хабарида айтилишича, шу тариқа Қўшма Штатлар китоб нашрини тўхтатиб қўйиш ёки чеклаш ниятида эмас, фақат китоб нашридан келадиган даромадлар давлат хазинасига тушишга уринмоқда, холос. Даъво аризасининг асоси сифатида Сноуденнинг Миллий Хавафсизлик Агентлиги ва Марказий разведка бошқармаси биланмахфийлик борасида имзолаган Битимнинг бузилиши кўрилмоқда.
Даъво шикоятида таъкидланишича, Сноуден ўз зиммасига олган мажбуриятларни бузган ҳолда МХА ва МРБ билан келишмаган ҳолда Америка разведкаси фаолиятига оид китобни эълон қилган.
Сноудендан ташқари даъво аризасида жавобгар сифатида китобни нашр қилишда иштирок этган юридик шахс ҳам тилга олинади. Сноуденнинг Permanent Record ("Шахсий иш") хотиралари бир вақтнинг ўзида 20та мамлакатда 17 сентябрь куни эълон қилинди.
Ўз китобида АҚШ Миллий хавфсизлик Агентлигининг собиқ ходими Америка махсус хизматлари томонидан ўз фуқоролари ва хорижий давлат раҳбарларигача бўлган ажнабийлариникузатиш борасидаги электрон усуллар ҳақида ҳикоя қилади. У бу тизимни қандай ташкил қилишга ёрдам бергани ва барча сирларни ошкор қилиб 2013 йилда нима сабабдан қочиб кетишга мажбур бўлганини ёзади.
Бу фуқоровий даъво аризаси Сноуденга қарши АҚШ давлат сирларини ошкор қилиш борасида қўйилган жиноий айбловдан алоҳида юридик акт ҳисобланади.
Эдвард Сноуден ОАВга бир қатор маълумотларни, жумладан махфий ахборотларни, компьтер технолгиялари ёрдамида махсус хизматларнинг фуқороларни кузатиш дастурлари ҳақидаги ахборотларни берганидан кейин 2013 йилда машҳур бўлиб кетди. Унга нисбатан АҚШда қатор айбловлар қўйилган, бу айбловлар бўйича у 30 йилгача озодликдлан маҳрум қилиниши мумкин. Россия расмийлоари унга бошпана берган. АҚШда Сноуден масаласида жамоатчилик фикри иккига бўлинган: кўплаб фаоллар ва жамоатчилик арбоблари у қонунни бузганилигини тан олган холда махсус хизматлар томонидан шахсий ҳаётга аралашиш билан боғлиқ муҳим масалани кўтариб чиққанини таъкидлашади. Собиқ президент Барак Обама Сноуденни афв қилишни истамади, у баёнот берар экан Сноуден Америка суди олдида жавоб бериши учун қўлдан келган ҳамма ишни қилишини таъкидлаган эди. Президент Дональд Трамп Сноуденни"хоин" дея таърифлади.