Ссылки доступа

Туркманистон Тадбиркорлар уюшмаси раҳбари Қирғизистонга савдони манат ва сомда амалга оширишни таклиф қилди


 Александр Дадаев
Александр Дадаев

Туркманистон Саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (ТСТУ) раҳбари Александр Дадаев ҳамкорлик бўйича туркман-қирғиз ҳукуматлараро комиссиясининг мажлисида Қирғизистонга мурожаат қилиб ўзаро ҳисоб-китобларда доллардан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда Қирғизистондаги маҳаллий ОАВ маълум қилди.

Бишкекда 16 сентябрь куни бўлиб ўтган мажлисда чиқиш қилган Дадаев ҳисоб-китобларни туркман манати ва қирғиз сомида 50 га 50 нисбатан амалга оширишни таклиф қилди. ТСТУ раҳбарининг таъкидлашича, унинг мамлакати бозор муносабатларига ўтмоқда. «Агар хусусий бизнес 2008 йилга қадар 1% бўлган бўлса, ҳозир 64%га етди. Бу бизнинг президентимиз олиб бораётган сиёсат туфайлидир», — дея баёнот берди Дадаев.

Миллий валюта бўлмиш сом эркин конвертация қилинадиган Қиризистондан фарқли равишда Туркманистонда миллий валюта бўлмиш манатнинг курси давлат томонидан мувоффиқлаштириб турилади. Туркманистонда АҚШдолларининг расмий курси 2015 йилдан бери 3,5 манат бўлиб келмоқда, аммо жисмоний шахслар ҳам, тадбиркорлар ҳам конвертация қилиша олмайди, конвертацияда чекловлар схемаси амал қилади. Масалан, хусусий тадбиркорлар ўзларининг банк ҳисобларидаги 2 фоизигача бўлган маблағларини конвертация қилишлари мумкин. Бироқ, фақат ТСТУ аъзолари бўлганларгина фойдаланиши мумкин бўлган мазкур схема, сўнгги хабарларга кўра, бир неча ойдан бери ишламаяпти.

2015 йилда туркман манати эркин конвертация қилиниши тўхтатилганидан бери Туркманистонда валюта айирбошлаш қора бозори фаоллашди, бу ерда 1 АҚШ доллари 18 манат туради, яъни расмий курсдан 5 баробар қимматдир. Шу тариқа Қирғизистон учун бу каби ҳисоб-китоб фойдали эмас.

Александр Дадаев президент Гурбангули Бердимухамедовга яқин шахслардан бири ҳисобланади. Туркманистонда ТСТУга аъзо бўлмасдан тадбиркорлик билан шуғулланишнинг имкони йўқ. Шу билан бирга аъзолик тадбиркорнинг таъқиб қилинмаслигини англатмайди.

XS
SM
MD
LG