Ссылки доступа

Афғонистоннинг Калат шаҳрида юз берган портлаш оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди


Афғонистонинг Забул вилоятидаги Калат шаҳрида пайшанба куни эрталаб миналаштирилган автомобилнинг махсус хизмат биноси олдида портлаши оқибатида камида 10 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳат олди, дея хабар берди вилоят губернатори Рахматулла Ярмал.

Унинг AFP ахборот агентлигига маълум қилишича, портлаш оқибатида шаҳар шифохонасининг биноси ҳам зарар кўрди.

Tolo News телеканали амалдорга таяниб хабар беришича, Қандаҳордан етиб келган тез ёрдам машиналари жароҳат олганларни Қандаҳор вилоят шифохонасига олиб кетди. Вилоят кенгаши раиси Атта Ян Ҳакбаяннинг сўзларига қараганда, жароҳат олганларни қутқариш амалиёти давом этмоқда ва ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин.

“Толибон” ҳаракатининг вакили Қори Юсуф Аҳмадининг баёнот беришича, Афғонистон миллий хавфсизлик бошқармасига қарши қаратилган портлаш учун маъсулиятни гуруҳ ўз зиммасига олади.

Хужум ҳақидаги хабар Афғонистондаги 18 йиллик урушни тўхтатиш масаласида АҚШ ва “Толибон” вакиллари ўртасидаги музокораларнинг барбод бўлганиданкейин тарқатилмоқда.

Афғонистонда яқинда юз берган иккита ҳужум оқибатида, камида 48 киши ҳалок бўлди. Бу ҳужумлар учун маъсулиятни “Толибон” ўз зиммасига олди. 18 сентябр куни “Толибон” вакили баёнот бериб, толиблар томонидан музокоралар учун “эшиклар очиқ қолдирилиши”ни маълум қилди. Бундан аввалроқ “Толибон” вакиллари бевосита Қобулдаги хукумат вакиллари билан музокоралар олиб борилишини инкор қилишган, уларни “Ғарбнинг қўғирчоқлари” дея атаган эди.

XS
SM
MD
LG