- Қамоққа олинган бухоролик тадбиркор очлик эълон қилди. Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят суди қарори билан тергов якунига қадар ҳибсга олинган 60 яшар тадбиркор Раҳим Хўжаев очлик эълон қилди. Озодликка юборилган видеотасвирда суд залидан олиб чиқилаëтган Хўжаев ўзига қарши махсус буюртма асосида жиноят иши очилганини айтиб қичқиради. Вилоят прокуратураси Раҳим Хўжаевни катта миқдордаги маблағни фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганликда айбламоқда. (видео)
- Хоразмда ўз бахтини топган япон ҳамшираси қиссаси. Агар фожиа юз бермаса бахт бўлмасди. Ҳаммаси 10 йил муқаддам Қўшкўпирлик уста Нурбек бошига келган кулфатдан бошланди ва Япониялик Микако Сугуваранинг Хоразмга келиин бўлиб тушиши билан ниҳоя топди. (видео)
- Ўқувчию ўқитувчи, ўғилу қизга ҳожатхонаси бир бўлган қишлоқ мактаби. Видеода Қашқадарё вилояти Нишон туманидаги 32-умумий ўрта таълим мактабининг филиали аҳволи акс этган. Асосий мактабдан 17 км олисдаги бу мактаб Ширин қишлоғи болалари учун махсус очилган. (видео)
- Испания қиролининг қамоқдаги куёви ногиронларга кўмакчилик қилмоқда. Испания қиролининг куёви, товламачилик айблови билан қамалган Иньяки Урдангарин жисмоний ва ақлий ноқислиги бўлган одамлар қўналғасида ижтимоий фаолият билан шуғуллана бошлади. (видео)
- Ozodlive: Бир хонага тиқилган 3та синф ўқувчилари, Хоразмдаги япон келини ва Москвада “Ош” фестивали. (видео)
- Либерия: Мадрасада чиққан ёнғин 27 боланинг умрига зомин бўлди. Либерия пойтахти Монровияда чиққан ёнғин оқибатида камида 27 нафар бола ҳаётдан кўз юмди. (видео)
- Саудий Арабистони ARAMCO объектларига ҳужумда Эронни айбламоқда. Саудиялик ҳарбийлар ARAMCO нефть ширкатининг икки объектида топилган дрон ва ракета парчаларини намойиш қилдилар. Бу объектларга ҳужум учун масъулиятни расмий Риёд Теҳронга юкламоқда. Нефтни қайта ишлаш корхоналарига ҳужум учун масъулиятни аввалроқ яманлик ҳусийлар ўз зиммаларига олган эдилар. (видео)
- Чегарадаги жанглар: Қирғизистон ва Тожикистон қайси ҳудудлар учун баҳслашмоқда. (видео Директ)
- Афғонистондаги портлашларда 50 чоғли одам нобуд бўлди. Афғонистонда содир бўлган икки портлаш 48 кишининг умрига зомин бўлди. Бомбалардан бири мамлакат президенти чиқиш қилаётган жойда портлади. (видео)
- Бахт шаҳарчаси турғуни давлат ходимлари адолатсизлигидан норози. Сирдарë вилояти Бахт шаҳарчаси Ишонч маҳалласида яшовчи турғуннинг ëзишича¸ давлат ходимлари ноқонуний қурилишларни бузиб¸ аҳолига ҳожатхона¸ ошхона қуришга ëрдам беришларини айтган¸ аммо амалда ëрдам кўрсатилмаган. Унга кўра¸ бузилишлардан кейин ер беришда адолатсизликка йўл қўйилган. (видео)
- Maликадан маҳбусгача: Гулнора Каримованинг ҳаёт йўли.(видео Настоящее время)
- Toжикистоннинг қишлоғида болалар мактабга бориш учун дарёни кесиб ўтишга мажбур. (видео Настоящее время)
- Ҳайдовчи: Ҳабибнинг Ўзбекистондаги оғайнилари йўл ремонтига пул илтимос қилсин. Қашқадарë вилоятидан маҳаллий ҳайдовчининг ëзишича, Самарқанддан Қарши шаҳрига кириб бориш йўли жуда ҳам ëмон ҳолатда. Унга кўра, 6-7 ойдан бери ремонт кетяпти, амалда эса ҳеч қандай ўзгариш йўқ. "Агар бюджетда пул йўқ бўлса, Ҳабибдан, Дубай амиридан ëки Трампдан ëрдам сўрайлик"¸ дейди ҳайдовчи. (видео)
- Ретро-автомобиллар Душанбе шаҳрига қайтиб келди. (Тожикистондан видео)
- Марказий Осиë давлатларининг Хитойдан қанча қарзи бор? Хитой Марказий Осиë давлатларининг асосий кредиторларидан бири. Хўш¸ Марказий Осиë давлатлари Хитойдан қанча қарз олган ва Хитой бу қарзларни қандай шартлар асосида бермоқда? (видео)
- Опа-сингил қизчалар касал онасини даволатиш учун ҳануз тиланчилик қилиб, пул йиғаяпти. (видео)
- OzodLive: М. Мирзиёев номидаги бирлашма ишчилари арзи, тошкентлик тиланчи опа-сингиллар ҳануз кўчада, қўллари билан юраётган ногирон бола. Жиззахдаги Миромон Мирзиёев номли тиббиёт бирлашмасида ишлаётган 100дан ортиқ аёл нега бирдан ишдан бўшатилмоқда? Тошкентда хаста онаси учун пул йиғиб юрган тиланчи опа-сингилларга берилган ваъдалар бажарилдими? (видео)
- Жарқўрғонлик турғун: Домимизда канализация ишламайди, сувни эса аҳоли пул тўплаб ўзи тортиб келди. Сурхондарë вилояти Жарқўрғон тумани Янги обод маҳалласидаги кўп қаватли турар жойда яшовчи аҳолининг айтишича¸ турар жойда канализация ишламаслиги сабабли одамлар кўчадаги яроқсиз умумий ҳожатхонага чиқишга мажбур. (видео)
- "Панжшер шери"нинг ўғли толибонга қарши курашда отаси йўлидан бормоқда. Аҳмад Масъуд марҳум отасининг минглаб тарафдорларини жипслаштириш ҳамда қайтадан куч йиғаётган “Толибон” ҳаракатига ва унинг экстремистик мафкурасига қарши курашиш учун Афғонистон сиёсий саҳнасига чиқди. (видео)
- Осиё: Ўрта Осиёнинг қайси қисми Хитойга тегишли. Мамлакатда Хитойга қарши норозилик намойишлари ҳақидаги хабарлар фонида Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев расмий ташриф билан Пекинга келди. Икки мамлакат раҳбарлари нима ҳақида сўз юритдилар ва бугунги кунда Хитой Марказий Осиёнинг қайси қисмига эгалик қилади ? (видео Настоящее время)
- 11 сентябр воқеалари: фожиада ҳалок бўлган ўзбекистонликлар ким? 2001 йил 11 сентябрда террорчилар Ню-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази эгизак биноларини қулатиши оқибатида 3 мингга яқин инсон ҳалок бўлган, яна 6 минг атрофида одам талафот кўрган. Ўлганлар орасида 3 ўзбекистонлик ҳам бор эди. (видео)
- Боғча ошпази: Илтимос, бизнинг боғча шароити билан танишиб кетинглар. Самарқанд вилояти Тайлоқ туманидаги 29 сонли боғча ошпазининг айтишича¸ боғчада болалар учун овқатлар ўчоқда пиширилмоқда. Ошхона шароитлари эса умуман қониқарсиз ҳолатда. (видео)
- Самарқандда қишлоқ туғруқхонаси ëпилиб, аёллар уйда туғишга мажбур бўлмоқда. (видео)