Унинг айтишича, Муҳаммед-Али Асанов «Достук» (“Дўстлик”) Назорат Ўтиш пункти орқали чегарадан ўтган.
«Шунга қадар у гумондор эмасди. Аммо унга нисбатан кўрсатмалар бор эди, далиллар етарлича. У сўроққа чақирилмаган эди, аммо у қочиб кетди», - деди Набиев.
27 август куни 1997 йилда туғилган Муҳаммед-Али Асановга нисбатан сиртдан ҳибсга олиш борасида эҳтиёт чораси кўрилган эди. У қидирувга берилди.
Бош прокуратуранинг баёнот беришича, ички ишлар вазирининг собиқ ўринбосари Курсан Асановнинг ёрдамчиси Атамбаев тарафдорларига Муҳаммед-Али Асанов орқали далилий ашёларни берган.