Ссылки доступа

Қозоғистонда қулоғи оғирлар учун биринчи қаҳвахона очилди (видео)


Нур-Султонда шифокор-анестезиолог Азамат Базилов имконияти чекланган инсонлар ишлайдиган қаҳвахона очди. Унинг акасига учинчи гуруҳ ногирони берилгани боис Азамат шу каби муассаса очишга қарор қилди.

В Нур-Султане появился первый ресторан с глухонемым персоналом
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:03:29 0:00

Ижтимоий қаҳвахона учун ходимларни Азамат акасининг ёрдами билан кар-соқовлар чатидан қидирди. "Акам кар-соқов. У узоқ вақт иш топа олмай юрди", – дейди Азамат.

Қаҳвахона ходимлари ҳозир илк мижозларидан хавотир олганликларини эслашади. "Аввалига қийин бўлди. Кейин осонлашди. Илк меҳмони кутиб олиш анча мураккаб бўлди. Мен гапира олмаслигимни айтганимда меҳмон тушунди ва ишлаш осон бўлди", – дейди қаҳвахонада официант бўлиб ишлайдиган Айгуль Темиргалиева.

Қаҳвахона нонуштага мўлжалланган, ҳозир доимий мижозлари пайдо бўлди. Хўрандалар таомни қийналмай танлашади. Бу ерда меню суратларда кўрсатилган, деворда имо-ишоралар борасида плакат осилган.

Қаҳвахона ходимларининг кўпчилиги бошқа минтақалардан келишган. Ринат Нурим асли Талдиқўрғондан. Бу қаҳвахона ҳақида дўстларидан билди ва шу ердла ишлашга қарор қилди. "Ҳамма ҳам бизга иш бермайди. Кўпчилик ошпаз ёки официант бўлиб ишлашни орзу қилади. Бу ерда иш борлигини дўстларимдан билдим. Бу ерга келганимдан асло афсусланмайман. Янада ривожланишимга умид қиламан", – дейди администратор ёрдамчиси Ринат Нурим.

Қаҳвахона очиш учун Азамат Базилов уй учун тўплаган пулларини сарфлади. Ўз автомобилини сотган отаси ҳам ёрдам берди.

XS
SM
MD
LG