Ссылки доступа

Трамп АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикерини давлатга хиёнатда айблади ва унга нисбатан импичмент талаб қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп 7 октябрга ўтар кечаси АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосини “оғир жиноят ва ҳаракатларда, эҳтимол давлатга хиёнат”да айблади ва унга “зудлик билан импичмент” қўллаш керак деган фикрни билдирди.

Бу хабарни Трамп якшанба куни ўзининг твиттердаги саҳифасида қолдирди:

Трамп қўллаган "оғир жиноят ва ҳаракатлар" (high crimes and misdemeanors) айблови, - юридик ибора бўлиб АҚШда бу ибора импичмент учун сабаб сифатида ишлатилади. У мансабдор шахслар томонидан ноқонуний ҳатти ҳаракатлар: коррупция, совуққонлик, қасам ичган ҳолда ёлғон гувоҳлик бериш, хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш, порахўрлик, гувоҳларни қўрқитиш, давлат маблағларини мақсадсиз сарфлаш, ўз мажбуриятларини бажармаслик ва бошқа жиноятларни ўз таркибига олади.

25 сентябрь куни АҚШ Конгрессининг Демократлар томонидан бошқариладиган Вакиллар палатаси Трампга нисбатан импичмент жапаёнини бошлади. Президент 2019 йил июлида Украина президенти Владмир Зеленский билан телефон мулоқотидан сўнг “оғир жиноят ва ҳаракатлар” содир этганликда айбланмоқда.

АҚШ президентининг сиёсий оппонентларининг фикрича, Трамп қўнғироқ вақтида Зеленскийни АҚШ собиқ вице-президенти, 2020 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида Трампнинг эҳтимолий рақиби Жозеф Байденинг ўғли Хантер Байденнинг Украинадаги фаолияти тергов қилиниши лозимлигига кўндирмоқчи бўлган. Агар тергов олиб борилмайдиган бўлса, Трамп Киевга юбориладиган молиявий ва ҳарбий ёрдамни блоклаш борасида пўписа қилганмиш.

Трамп вакиллари ва Зеленскийнинг ўзи АҚШ президенти томонидан босим бўлмаганини айтишмоқда.

Трамп устидан Конгрессга шикоятни АҚШ разведкаси вакилларидан бири берди. Бироқ Трамп тарафдорларининг фикрича, бу ариза сиёсий мақсадларда ёзилган, уни ёзган одам камида АҚШ демократик партияси раҳбариятига яқин бўлган юристлар билан маслаҳатлашган.

Трамп айнан шунга шаъма қилмоқда, Вакиллар палатасининг разведка бўйича махсус қўмитаси раҳбари, демократАдам Шиффнинг номини тилга олар экан: Шиффнинг қўмитаси Трампга нисбатан қўйилган айбловни тергов қилмоқчи. Трампнинг фикрича Пелоси ҳам"фирибгорона сўзни" қўллаб-қувватламоқда ва "партия сафсатабози” ва унинг адвокати билан қонунга зид равишда учрашмоқда экан.

"Менинг фикримча, бу улар билан ёмон мақсадда “ҳамкорлик” қилаётганларнинг зудлик билан импичментига асос бўлиши керак", - дея баёнот берди Трамп.

XS
SM
MD
LG