Ссылки доступа

Радио Озоди мухбирлари наркосавдогар-таксичини ушлаш операцияси "иштирокчиларига" айланишди


Афсона Акобиршоева ва Тахмина Хакимова
Афсона Акобиршоева ва Тахмина Хакимова

Радио Озодининг Душанбедаги мухбирлари Афсона Акобиршоева ва Тахмина Хакимова гиёҳванд модда савдосида гумон қилинган таксичининг ҳибсга олиш борасида милиция ўтказган амалиёт гувоҳига айланганларидан кейин қўлга олиндилар.

Сўнгги маълумотларга кўра, Радио Озоди мухбирлари Фирдавсий туман ИИБда 2,5 соат ушлаб турилганларидан сўнг озод қилиндилар. Журналистлар тушунтириш хати ёзишди.

Тахмина Хакимованинг айтишича, Радио Озоди мухбирлари ўтирган таксига беш киши келиб ҳайдовчини ушлашга уринганидан сўнг у видеога ола бошлаган. Унинг айтишича, келганларнинг кимлигини, нима сабабдан ҳайдовчини қўлга олишмоқчи бўлганини билишмаган. Тахмина ҳодиса ҳақида такси тегишли бўлган компанияга хабар берган. Орадан кўп ўтмай ҳужум қилганлардан бири ИИВ ходими эканлигини тасдиқловчи хизмат гувоҳномасини кўрсатган ва ўзини махсус гуруҳ раҳбари дея таништирган ҳамда хотиржамлик билан гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи таксичини қўлга олиш амалиёти ўтказилаётганини маълум қилган.

Радио Озоди мухбирлари ҳам ўзларининг ҳужжатларини кўрсатишган. Махсус гуруҳ раҳбари такси чақиришини айтган, аммо видеоёзувни кўргач журналистларни ИИБга олиб кетишга қарор қилди.

Тахмина Хакимованинг айтишича, Фирдавсий туман ИИБда уларни милиция ходимларига қаршилик кўрсатганликлари учун 15 кунга қамашлари борасида пўписа қилишган.

Бундан аввалроқ милиция ходимларидан бири, Афсона Акобиршоева ва Тахмина Хакимова ИИБ биносида эканликларини тасдиқлади ва ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари уларнинг шахсини аниқлаштираётганликларини айтди. Афсона ва Тахмина бир йилдан ортиқ вақтдан бери Радио Озодининг Душанбе бюросида журналист ва видеооператор бўлиб ишлаб келишади.

Эслатиб ўтамиз, Афсона Акобиршоева Тожикистон тарихида аризаси бўйича жинсий шилқимликка учраган ва шу асосда маъмурий иши кўрилган биринчи аёл ҳисобланади. Журналист аёл шаҳар марказидаги “Қоҳи Ваҳдат” давлат мажмуаси реставрациясида иштирок этувчи қурувчилар томонидан ҳақоратланган эди. Эркаклар унинг ортидан ҳуштак чалишган, инграш овозини чиқаришган, қизнинг кўйлаги остида нималар борлигини муҳокама қилишган, ҳатто Акобиршоева қурувчиларни телефонига суратга олмоқчи бўлганида ишчилардан бири ўзининг олатини кўрсатишга уринган.

Афсона Акобиршоева милиция бўлимига шикоят билан мурожаат қилди, бироқ у ерда аризага етарлича муносабатда бўлишмади. Шундан сўнг у ички ишлар вазири номига шикоят билан мурожаат қилди ва ўша куни ариза кўриб чиқилди ва пойтахтдаги Исмоил Сомоний туман судига юборилди. Иш Маъмурий ҳуқуқ бузилишлари Кодексининг 460-моддаси («Безорилик») бўйича кўриб чиқилди. Душанбе суди кўчада кетаётган журналист аёлни ҳақорат қилган эркакларнинг ҳар бирига 350 сомони ($37)дан жарима солди.

XS
SM
MD
LG