Ссылки доступа

Россия ТИВ раҳбари икки кунлик ташриф билан Қозоғистонга келмоқда

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қозоғистонга икки кунлик ташрифи доирасида 8 октябрь куни Нур-Султонда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан учрашади.

Қозоғистон ТИВ матбуот котиби Айбек Смадияров кеча берган баёнотида Лавровнинг қозоғистонлик ҳамкасби Мухтар Тлеуберди билан учрашиши режалаштирилганини маълум қилган эди, дея хабар беради «Интерфакс» ахборот агентлиги.

«Россия ва Қозоғистон ТИВ раҳбарлари Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий интеграцион бирлашмалар доирасидаги ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қиладилар», – деди матбуот котиби. Улар орасида БМТ, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги(МДҲ), Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи (ЕАЭС), Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти (ОДКБ), Шанхай Ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаши (СВМДА) бор.

Кун тартибига глобал ва минтақавий хавфсизлик, шунингдек мавжуд таҳдид ва чақириқлар ҳам киритилган.

Хабарларга кўра, томонлар шу йилнинг сўнгига белгиланган иккитомонлама ва кўптомонлама тадбирларга тайёргарлик масаласини ҳам муҳокама қиладилар. Улар орасида Омскда бўлиб ўтадиган 16-минтақалараро ҳамкорлик форуми ва Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтадиган ОДКБ саммити доирасидаги учрашувлар ҳам бор.

XS
SM
MD
LG