Ссылки доступа

АҚШ Шинжондаги мусулмонлар ҳуқуқлари бузилишига алоқадор Хитойдаги компанияларга санкция жорий қилди

АҚШ Савдо вазирлиги Хитойнинг Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси ва бошқа минтақаларидаги этник камчиликни ташкил қилувчиларнинг ҳуқуқларини бузишга алоқаси бўлган Хитойдаги 28 та давлат идораси ва хусусий фирмаларига нисбатан санкция қўллади.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва кўплаб гувоҳларининг хабарларига қараганда, Хитой расмийлари бир неча йилдан бери этник камчиликни, асосан ислом динига эътиқод қилучи уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа миллат вакилларини таъқиб қилиб келмоқда. Бу халқлар вакилларнинг ҳаракатлари чекланади, махсус дастурлар ва видеокузатув камералари ёрдами билан доимий равишда таъқиб қилинади, шунингдек оммавий равишда ушланадилар ва “қайта тарбиялаш лагерлари”га жўнатиладилар. У ерда одамлар муддатсиз ушлаб турилади, улар коммунистик тарғиботга дучор бўладилар ва мажбуран хитой тилини ўрганадилар.

АҚШсанкциялар рўйхатига киритилганлар орасида: ХХРнинг Шинжон Уйғур мухтор ўлкаси жамоат хавфсизлик бошқармаси, унга бўйсинадиган 19 та ташкилот, 8 технологик компания, жаҳонда энг йирик видеокузатув тизими ишлаб чиқарувчи Hikvision, видеокузатув жиҳозлари ишлаб чиқарувчи Dahua, инсон овози ва юзини танувчи дастур ишлаб чиқувчи Megvii ва IFlytek бор.

АҚШ Савдо вазирлигининг баёнотига кўра, бу тузилмалар томонидан "инсон ҳуқуклари бузилиши ва қатағон кампанияси даврида ваколатларни суистеъмол қилиш, оммавий равишда қонунга зид равишда одамларни ушлаш ва уйғурлар, қозоқлар ва мусулмон гуруҳлари вакиллари устидан электрон кузатув олиб бориши фош бўлган".

Савдо вазирлигининг махсус рўйхатига киритилиши бу компанияларнинг АҚШ технологияларига импорти тақиқланади, фақат АҚШ расмийларининг махсус рухсати билангина экспортга рухсат берилиши мумкин.

Бу қарорга Hikvision норозилик билдирди ва АҚШнинг бу ҳаракати “глобал компанияларнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги саъй ҳаракатларига путур етказиши” борасида баёнот берди. Таъкидланишича, санкциялар тўғрисидаги қарор "АҚШ иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатади".

Бундан аввалроқ АҚШ расмийлари Хитойнинг Huawei компаниясига санкциялар жорий этилиши юзасидан баёнот берган эди, уларнинг фикрича, Хитой компанияси АҚШ миллий хавфсизлигига “таҳдид солар экан”.

БМТ маълумотларига кўра, Хитойдаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да айни дамда бир ярим миллиондан ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон халқлари вакиллари ушлаб турилибди.

XS
SM
MD
LG