Ссылки доступа

Тоқаев Хитойнинг фуқаролар тўғрисидаги маълумотлари борасидаги «рақамли тажрибасини» ўзлаштиришга чақирди


Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев пойтахтни ривожлантириш бўйича 8 октябрь куни бўлиб ўтган мажлисда Қозоғистон «шахсий маълумотларни рақамлаш борасида Хитой тажрибасини» ўзлаштириши лозимлигини таъкидлади.

Тоқаевнинг бу баёноти Хитой шимолий-ғарбидаги Шинжон минтақасида туб этник гурухлар, жумлалан қозоқларга нисбатан кўплаб таъқиблар содир этилаётгани борасида тарқатилаётган хабарлардан сўнг Қозоғистонда аксилхитой кайфиятлари кучайган бир пайтда янгради.

«Hikvision[Хитой компанияси] … Уларда техника аллақачон олдинга ўтиб кетди. Улар асосий шаҳарларнинг ҳаммасини рақамлашди. Шу билан бирга жуда ҳам чуқур рақамлашди. Қанчалик чуқурлигини тушунтириб ўтирмайман. Экранни боссангиз бўлди, инсонлар ҳақидаги барча маълумотлар чиқиб туради. Қачон институтни тугатгани, бўш вақтларида қаерга бориши, қанақа кредитлари бор ва ҳакозолар», — дея Тоқаевнинг гапларидан иҳтибос келтиради маҳалий ОАВ.

Тоқаев тилга олган ва ўзи сентябрь ойида Хитойга ташрифи доирасидла ташриф буюрган Hikvision компанияси АҚШ савдо вазирлигининг қора рўйхатига киритилган. АҚШ савдо вазирлигининг баёнотида таъкидланишича, санкцияларга кирган объектлар томонидан«инсон ҳуқуклари бузилиши ва қатағон кампанияси даврида ваколатларни суистеъмол қилиш, оммавий равишда қонунга зид равишда одамларни ушлаш ва уйғурлар, қозоқлар ва мусулмон гуруҳлари вакиллари устидан электрон кузатув олиб бориши фош бўлган”.

Тоқаевнинг қўшимча қилишича: «Биз шу йўналиш бўйича боришимиз керак. Бу жаҳон тенденцияси. Мен мамлакатимиз пойхтахти раҳбариятига шу вазифани қўяман. Шунингдек, хукумат ва тегишли вазирликлар олдида ҳам шу вазифа турибди».

Американинг Wall Street Journal газетаси июль ойида манбаларга таянган ҳолда Пекин хавфсизлик масаласида ўз компанияларининг фаолияти учун рухсат берилиши бўйича Нур-Султон мойиллик билдиришга эришгани ҳақида ёзшган эди. Мақолада гап Hikvision борасида кетаётгани аниқ эмас.

Ўтган ойда АҚШ Давлат котиби Майк Помпео баёнот бериб, «Хитойнинг Шинжондаги репрессив кампанияси терроризмга қарши курашга боғлиқ эмас»лигини, у фуқороларнинг ўзлигини “ўчириб ташлашга қаратилган”лигиниайтган эди.

XS
SM
MD
LG