Ссылки доступа

Полиция Қарағандада йўловчилари бўлган автобусларни ўққа тутган шахсни қидирмоқда


Карағандада полиция йўловчилари бўлган автобусларни ўққа тутган шахсни қидирмоқда. Отишма 8 октябрь куни кечқурун юз берди. Полиция маълумотига кўра, отишма пневматик қуролдан фойдаланилган холда «45 квартал» бекати яқинида юз берди.

Номаълум шахс учта автобус ойнасига қарата ўқ узди, иккита автобусда камида 40 нафардан йўловчи, учинчисида эса 100 дан ортиқ йўловчи бор эди.

Қарағанда вилоят полиция департаментининг хабар қилишича жабрдийдалар йўқ. Неча марта ўқ отилгани аниқланмаган. Автобуслардан бирининг салонида пневматик қуролда ишлатиладиган 4,5 миллиметрлик металл шарик топилди.

Полиция Жиноят кодексининг “Безорилик” моддаси бўйича тергов бошланганини маълум қилди. Гумондорнинг шахси аниқланмади ва у ушланмади.

Қозоғистон қонунларига кўра, фуқароларнинг 4,5 миллиметрлик пневматик қурол олиб юришлари тақиқланган. Шу билан бирга балоғат ёшидаги қозоғистонликлар полиция рухсати билан 7,5 дан 25 гача бўлган ўлчовдаги ва 4,5 миллиметр калибрли пнематик қурол олиб юришлари мумкин. Қозоғистонда пневматик қуролдан фойдаланган ҳолда талончилик, ўғирлик ва бошқа ҳуқуқ бузилишлари содир этилгани билан боғлиқ ҳодисалар қайд қилинган.

XS
SM
MD
LG