Ссылки доступа

Бишкек жамоат транспортида 2020 йил январдан бошлаб электрон чипта жорий этилади (видео)

2020 йил январдан Бишкек муниципал жамоат транспортида электрон чипта тизими ишга тушади. Шаҳарликларга учта тур: карт, браслет ва брелок таклиф қилинади. Бу ҳақда пойтахт мэрияси хабар берди.

Аввалги босқичда тизим жамоат транспортида тўловни амалга ошириш имконини беради, кейинчалик эса мазкур тизим автомобллар тураржойи учун тўловлар, велосипедлар ижараси, музей ва театрларга кириш учун жорий қилинади.

Электрон чипталар учта категория бўйича тақдим қилинади: пенсионер ва имконияти чекланган кишилар учун имтиёзли карталар, мактаб ўқувчилари учун карт ва имтиёзли бўлмаган стандарт картлар. Карт йўқолиб қолгудек бўлса уни блоклаш мумкин.

Карталар почта бўлимларида, мобил операторлари идораларида ва дўконлар тармоқларида сотилади.

20 сентябр куни пойтахтда электрон чипта тизими синов тариқасида 10 та троллейбус ва 10 автобусда жорий қилинди.

Бишкекда «Электрон чипта» лойиҳасини тендерда ғолиб чиққан Швейцариянинг BPC AG компанияси амалга оширмоқда. Компания ўз хизматларини 24 миллион 120 минг сом (344 минг доллар) дея баҳолади. Ҳокимликнинг маълум қилишича, компания транзакция учун энг паст баҳони таклиф қилди: 0,49 сом, аҳолининг имтиёзли категорияси учун бепул карталар, Қирғизистон ҳамкор банклари орқали ишлатилган банк картларини тўлдириш ва кенг тарқатиш.

XS
SM
MD
LG