Ссылки доступа

Қирғизистон президенти амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди


Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков 14 октябрь куни амалий ташриф билан Озарбайжонга жўнаб кетди, у Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши (Туркий Кенгаш) саммитида иштирок этади.

Ташриф доирасида Жээнбеков Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Туркия президенти Ражаб Эрдўғон ва Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашишни режалаштирган.

Қирғизистон делегацияси таркибида ҚР ТИВ раҳбари Чингиз Айдарбеков, молия вазири Бақтигуль Жээнбекова, иқтисод вазири Санжар Муканбетов ҳамда маданият, ахборот ва туризм вазириАзамат Жаманкулов бор. Туркий Кенгаш саммити 15 октябрь куни бўлиб ўтади.

Туркий тилли давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши (Туркий Кенгаш)– турк дунёси мамлакатлари мулоқоти ва ҳамкорлигини ривожлантириш учун ташкил этилган халқаро платформадир. Унинг асосий мақсади аъзо давлатлар-Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантиришдан иборат. 2018 йилда Туркий Кенгашга Ўзбекистон қўшилди.

2018 йилда Туркий Кенгаш саммити сўнгги уч йилда илк бор Чолпон-отада бўлиб ўтди. Биринчи саммит 2011 йилда Қозоғистонда бўлиб ўтган эди. Кейингилари эса Қирғизистон, Озарбайжон ва Туркияда ўтказилди. 2015 йилда саммит яна Қозоғистонда бўлиб ўтди. 2017 йилда саммит Қирғизистонда ўтиши керак эди, аммо анжуман 2018 йилда ўтказилди.

XS
SM
MD
LG