17 октябрь куни эълон қилинган қисқа ҳисоботда Қозоғистонда аёллар етарлича ҳимоя қилинмаётгани ҳамда уларга адолат излашларида оз ҳимоя кўрсатилаётгани айтилади.
HRW ташкилотининг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Виктория Ким:
- Ҳукумат ёрдам кўрсатиш қарорини янгилади, аммо бир вақтнинг ўзида аёллар ҳамда зўравонларга уйдаги зўравонлик жиддий қаралмаслигини кўрсатмоқда, - деди.
2009 йилда Қозоғистонда оиладаги зўравонлик тўғрисида қонун қабул қилинган. Унда зўравонлик қурбонларини 30 кунгача ҳимоя қилиш ҳамда уларни бошпана билан таъминлаш чоралари жорий қилинди.
Аммо танқидчилар қонун уйдаги зўравонликни жиноятга тенглаштирмаслигини айтиб, аёлларни ҳимоя қилиш учун етарли эмаслигини айтиб келадилар.