Навбатда Душанбенинг биринчи архитектори Петр Ваулин томонидан қурилган уйнинг бузилиши кутилмоқда. Маҳаллий аҳоли ва ўлкашунослар уйларннинг бузилишига қарши чиқмоқда – шаҳарда атиги 30та тарихий бино қолган.
Фирдавс Шукуров Душанбеда туғилганидан бери истиқомат қилади, у -75 ёшда. Унинг айтишича, йил ўтган сайин пойтахтда яшагиси келмай қолди. Бетон бинолар икки-уч қаватли шинам уйлар ўрнини эгалламоқда. Бузилишлар навбати унинг уйига ҳам етиб келди. Шукуров янги уйлар нима учун бошқа жойларда қурилмаётганига тушуна олмаяпти.
"Чиройли кўчалар, гўзал уйлар бор эди. Тўғри улар баланд эмасди, аммо меъморчилик нуқтаи назаридан чиройли эди. Бизнинг уй, бизнинг иншоатни мисол сифатида келтириш мумкин. Менинг фикримча, бу уйлар марварид эди", – дейди эркак.
Қадимий уйларни бузиш қарорига қарши чиқувчилар жуда кўп. Улардан бири тарихчи-ўлкашунос Ғафур Шерматов. Унинг сўзларига қараганда, Тожикистон пойтахтидаги бинолар бошқа ҳеч қаерда йўқ – айрим уйлар фақат Тожикистон пойтахти учун лойиҳалаштирилган. Энг асосийси меъморий қадрият эмас, балки тарихий қадриятдир.
"Ҳар бир шаҳар биринчи бинолардан бошланади. Мана қаршимизда Фанлар Академиясининг биноси турибди. Айни шу бинода тожик фани бошланган. Меъморий жиҳатдан бу уй кичкинадир, аммо бу уй тарихий ҳисобланади. Тушуняпсизми? Бизнинг Душанбеда: "бу меъморий эмас" дея тушунча бор. Бу ерда меъморчиликнинг нима аҳамияти бор? Бу ерда тарих, шаҳар тарихи эътиборга олиниши керак ", – дейди ўлкашунос.
Янги қурилишлар аниқлик билан олиб борилмоқда ва замонавий шаҳарсозлик талабларига жавоб бермайди, дейди тарихчи. Кўпхонадонли уйлар бизнес-марказлар, идоралар ва ҳукумат бинолари олдида барпо этилмоқда. "Барча шаҳарлар энига кенгайса, Душанбе осмонга қараб ўсмоқда. Шаҳар ўзини ўзи емоқда, ўзини ўзи йўқ қилмоқда. Марказни –"таун"ни кўринг. Бу ерда турар-жойлар бўлиши керак эмас, бироқ марказ турар-жой биноларига айланиб қолди", – дейди тарихчи.
Амалдорлар ва архитекторлар Душанбеда бир нечта ўн бинони – тарихий, маданий ва шаҳарсозлик ёдгорликларини сақлаб қолиш лозимлигини айтишади. Уларнинг сўзларига қараганда, қолган бинолар ҳаёт учун хавфли экан, бу иншоатларнинг ишлатиш муддати аллақачон тугаб бўлган. "Душанбедаги барча уйлар шаҳарнинг чап соҳилида. Икки қаватли, учқаватли, бир қаватли уйлар бузиб ташланиши керак. Улар сейсмосологик жиҳатдан талабга жавоб бермайди, уларнинг эксплуатация муддати аллақачон якунланган. Совет давридаги лойиҳаларда шаҳарнинг марказий қисмидаги уйлар бузилиши кўзда тутилган эди. Энди мана шу лойиҳалар амалга оширилмоқда", – дейди Шаҳарсозлик Кенгаши аъзоси Вячеслав Юлдашев.
Айни дамда Тожикистон пойтахтида қурилишлар фаоллик билан олиб борилмоқда, аммо турар-жой биноларининг нархи пастга тушмаяпти. Бир квадрат метр ўртача 500 доллар туради – бу қурилиш таннархидан 2,5 баробар кўп ва мамлакатдаги ўртача иш ҳақидан уч баробар юқоридир.