Ссылки доступа

Туркманистонда бюджетчиларга ҳали сентябрь учун, айримларга август учун маош беришмаган

Ашхобод ва Марида кўплаб давлати идоралари ходимларига хануз сентябрь ойи учун маош беришмаган. Лебапда эса айрим муассаса ва корхоналарда август учун ҳақ тўлашмаган.

«Ашхободда коммунал хўжалик ишчилари, мактаб ўқитувчилари, болалар боғчалари тарбиячилари, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва унинг бўлинмалари ходимлари ҳамон сентябрь ойи учун ойликларини ололмаяпти. Ўтган ҳафта баъзи мактаблар айрим мактаблар август учун маош тўлашган» деб хабар беради, 22 октябрь куни мухбир бир неча бюджетчиларга таяниб.

Озодлик радиосининг Маридаги мухбири хабарига кўра, бюджет ходимларининг маошларининг кечикиши бу вилоятда ҳам учраб турибди. «Этрап мактаб ва болалар боғчаларида ўқитувчи, тарбиячи ва бошқа ходимларга сентябрь учун ҳамон ҳақ тўламаяпти. Бундан ташқари, Туркмангаз ишчиларига, жумладан, Шатлик шаҳарчасида жойлашган газ қазувчи корхоналар ходимларига, шунингдек, сувканал корхонаси ишчиларига маош тўлови кечикмоқда», деб хабар беради 22 октябрь куни Маридаги мухбир.

Озодликнинг Лебапдаги мухбирининг хабар беришича, баъзи давлат корхоналари ва ташкилотларида ҳали август учун маош тўлашмаган. «Лебапда деярли барча ишчилар иш ҳақи кечикаётганидан шикоят қилишмоқда. Асосан, Туркманобод кимё заводи ишчилари, ўқитувчи ва тиббиёт ходимлари маошлари кечикаяпти, дейди Лебапдаги бир қатор бюджетлар билан суҳбатлашган мухбир.

Озодлик радиоси мухбирларининг қайд этишларича, иш ҳақининг кечикиши аҳолининг турмуш даражаси ва бозорлардаги вазиятга салбий таъсир кўрсатади.

XS
SM
MD
LG