Ссылки доступа

Тожикистон мотокросс бўйича чемпионатга тайёргарлик кўрмоқда

Тадбир 27 октябрь куни Тожикистон мудофаасига кўмаклашувчи ташкилотнинг Марказий Қўмитаси ташаббуси ва Конституция қабул қилинганининг 25-йиллиги муносабати билан Рудакий туманининг “Меҳробод” мотодромида ўтказилади. Мусобақаларнинг бошланиш вақти – соат 9:00 да.

Бу ҳақда мотокросс ташкилотчилари 23 октябрь куни хабар қилишди.

Турнирда Душанбе, Бохтар, Кўлоб, Вахдат, Леваканда, Турсунзода шаҳарлари, Яван, Фархор, Абдурахмон Жомий ва Восе тумани мотопойгачилари 125, 250, 350 ва 500 куб сантиметр тоифали мотоциклларда иштирок этишади. Чемпионатда Ўзбекистондан ҳам мотоҳаваскорларнинг қатнашиши кутилмоқда.

Мотопойга спорти билимдонлари учун бир нарса инкор этиб бўлмайдиган фактки, томошабинларни мотоцикл двигателининг куб сантиметрлари эмас, балки пойгачининг маҳорати қизиқтиради.

Қайд этиш керакки, мотокросс — махсус спорт мотоциклларида пойга ўйналадиган, табиий ва сунъий тўсиқли, ёпиқ трасса бўйича кесишган жойда ўтказиладиган мотоцикл спортининг кўринишларидан бири.

Тожикистонда йилдан-йилга “темир от” ни мукаммал бошқариш ҳохишидаги ёш спортчилар сони ошиб бормоқда.

Ҳар бир тоифадаги кучли иштирокчилар кубоклар, диплом ва чемпионат ташкилотчиларининг қимматбаҳо мукофотлари билан тақдирланади.

XS
SM
MD
LG