Ссылки доступа

NASA озон туйнуги минимумгача қисқарганини хабар қилди


Сайёрамизнинг Жанубий қутбидаги озон туйнуги 1980 йилларда илк марта топилганидан пайтдан бошлаб рекорд даражада камайган, деб хабар берди NASA дагилар.

Аэрокосмик агентлиги маълумотларига кўра, ҳозирги пайтда Ернинг озон ҳимояси қатламида ёриқнинг ўртача ҳажми 9,3 миллион квадрат километрни ташкил этади, сентябр охири – октябр бошида эса одатда у 20,7 миллион квадрат километргача кенгаяди.

"Бу жуда яхши янгилик, – деб ҳисоблайди NASA олими Пол Ньюман. – Бу ярим шар сезиларли миқдордаги озон қатлами билан қопланаётганини ва юқорида ультра бинафша нурланиш даражаси камайиб бораётганини англатади".

Стратосферадаги озон Қуёшнинг зарарли, тана саратони, катаракта, келтириб чиқариши мумкин бўлган, иммун тизимини йўқ қиладиган ва ўсимликларга зарар келтирадиган ультрабинафша нурланишининг бир қисмини ютиб юборади.

Озон ёриғи қисқаришининг энг катта эҳтимолий сабаби сифатида олимлар инсониятнинг чиқиндиларни камайтириш бўйича сўнгги уринишларини эмас, балки об-ҳаво ўзгаришини тилга олмоқдалар. "Бу йил биз кузатаётган вазият стратсферанинг исиши билан боғлаш кераклигини тушуниш лозим, – дейди Ньюман. – Бу атмосферадаги озон даражаси тўсатдан жадаллик билан тикланаётганини англатмайди". Атмосферадаги хлор озонни ютадиган моддага айланиши учун стратосферада совуқ ҳарорат ва булут зарур, деб тушунтиради Ньюман. Иссиқликда эса булут эриб кетади.

Жорий йил атмосфера остидаги ҳарорат ўртачадан 29 даража юқори бўлган. Атмосферада 100 йил сақланиши мумкин бўлган хлорнинг сунъий бирлашмалари ёриқлар яратиб, озон қатламини зарарламоқда. Ушбу ҳодиса “фақат у ерда мавжуд ва бошқа ерда учрамайдиган ўзига хос атмосфера ва кимёвий шароитлар сабабли” Антарктика устида бирмунча сезиларли, деб хабар беради Океан ва атмосфера тадқиқотлари Миллий бошқармаси.

1987 йилда зиённи камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган халқаро Монрель протоколи совутгичлар ва аэрозолларда, масалан, соч учун лакда ишлатиладиган хлорнинг кўплаб бирлашмаларини ишлаб чиқаришни таъқиқлади. Шундан кейин озон тешиги ҳажми аста-секин қисқара бошлади, бироқ у озон қатламининг емирилишига олиб келадиган даражада катталашиб бормоқда.

Тешик сентябрь-октябрь ойларида макмимал даражада катталашади, шундан кейин декабр охирига бориб келгуси йилгача йўқолади.

XS
SM
MD
LG