Таъкидланишича, фестивалда жаҳонинг 10дан ортиқ мамлакатидан 20 дан ортиқ ҳужжатли фильм тақдим қилинади.
«Ҳужжатли фильмлар болалар хуқуқларини, имконияти чекланган болалар ҳуқуқларини, мигрант ва қочқинларнинг болалари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мавзусига бағишланади, шунингдек Қирғизистонда, минтақа ва жаҳонда болаларни ҳимоя қилиш соҳасидаги тизимли муаммоларни ҳал қилишда инновацион усуллар акс этган фильмлар ҳам бор», -дея таъкидлади ҳужжатли фильмлар фестивали ижрочи директори Райхан Абдрайимова.
Фестиваль 11 ноябрдан 15 ноябрга қадар бўлиб ўтади. Танловда иштирок этувчиларнинг фильмлари «Россия» кинотеатрида намойиш қилинади. Фестиваль доирасида болалар ҳуқуқларига риоя қилиш мавзусига бағишланган 15 та семинар ўтказилади.
12 йил давомида фестивалда 450 дан ортиқ ҳужжатли фильм намойиш қилинди, ҳар йили тадбирга 5 мингдан ортиқ киши қатнашади. Ҳар йили фестиваль дастури инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мавзулардан бирига қаратилади.